Ўзбекистон футболи
Жаҳон футболи
Фарғона футболи
FC Qo'qon

Создайте свою визитку
ЎФФда болалар футболи мутахассислари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди

15.01.2018

Бугун 15 январь куни Ўзбекистон футбол федерациясида болалар ва ўсмирлар ҳамда оммавий футболни ривожлантириш, малакали мураббийлар тайёрлашга бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

Йиғилишда ЎФФнинг масъуллари ҳамда мамлакатимизнинг барча вилоятларидан ташриф буюрган мутахассислар иштирок этишди.

Аввал маълум қилинганидек, бу йил бутун республика бўйлаб болалар ва ўсмирлар ҳамда оммавий футбол бўйича 1000га яқин мусобақа ўтказиш режалаштирилган.

Тадбир давомида ЎФФ Техник ривожлантириш бошқармаси томонидан йиғилганларга болалар ва ўсмирлар ҳамда оммавий футбол мусобақаларини ўтказиш тартиби ҳамда мураббийларни тайёрлашнинг янги тизими бўйича тақдимот қилинди ҳамда мусобақалар тақвими белгилаб олинди. Мутахассисларга ҳудудларда болалар ва ўсмирлар футболини ривожлантиришда, мусобақаларни ўтказишда аҳамият қаратиш керак бўлган муҳим жиҳатлар ҳақида кўрсатмалар бериб ўтилди.

Бундан ташқари, жойларда болалар ва ўсмирлар футболи бўйича иш олиб бораётган мутахассислар ўз ишига қанчалик лойиқ эканини аниқлаш, малакасини текшириш учун улар билан суҳбат ўтказилди. Шунингдек, мураббийларни тайёрлаш бўйича мутахассисларнинг малакаси ҳам синовдан ўтказилди.

Манба: the-uff.com

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1QO'QON-1912510
1Xorazm510
3Mash'al59
4Buxoro59
5Aral57
6Sho'rtan55
7Olimpik Mobiuz54
8Do'stlik50
U-21 биринчилиги
#КлубЎО