Ўзбекистон футболи
Жаҳон футболи
Фарғона футболи
FC Qo'qon

Создайте свою визитку
МУХЛИСЛАР КЛУБИНИНГ ЙИҒИЛИШИГА ТАКЛИФ ЭТАМИЗ

16.01.2018

Ўзбекистон футбол федерацияси ҳамда Профессионал футбол лигаси томонидан мамлакатимизда футболни янада ривожлантириш юзасидан кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилаётгани барчамизни бирдек қувонтирмоқда.

Айниқса, мухлисларни стадионга қайтариш борасида олиб борилаётган ишлар мақтовга лойиқ.

“Қўқон-1912” жамоаси мухлислари ҳам ЎФФ ва ПФЛнинг бу ғояларни қўллаб-қувватлайди. Қўқонлик футбол ишқибозлари  ҳар доим юксак маданият, билим ва заковатда намуна бўла олишган. Бу йил ҳам мухлисларимиз барчага ибрат бўлишни мақсад қилишган.

photo_2017-05-23_04-12-12

Шу муносабат билан 18 январь пайшанба куни, “Қўқон-1912” мухлислар клубининг йиғилиши бўлиб ўтади.  Йиғилиш “Қўқон-1912” клубига қарашли автовокзалда, соат 11:30 да бошланади.

Йиғилишда келаётган мавсумда мухлислик маданиятини ошириш, жамоамизни уйдаги ва сафардаги учрашувларда қўллаб-қувватлаш борасида ва шунингдек ташкилий масалалар кўриб чиқилади. Йиғилишда “Қўқон-1912” футбол клуби раҳбарияти ҳам иштирок этишади.  Ушбу тадбирда иштирок этишни истаган барча мухлисларни Қўқон автовакзали биносига таклиф қиламиз.

photo_2017-05-18_13-23-20

photo_2017-05-13_18-39-10

photo_2017-05-13_18-38-57

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Buxoro816
1QO'QON-1912816
3Mash'al815
4Aral814
5Xorazm810
6Sho'rtan89
7Olimpik Mobiuz88
8Do'stlik80
U-21 биринчилиги
#КлубЎО