Ўзбекистон футболи
Жаҳон футболи
Фарғона футболи
FC Qo'qon

Создайте свою визитку
АЁЛЛАР ВА МИНИ-ФУТБОЛ ЖАМОАЛАРИМИЗДА НИМА ГАПЛАР?

19.01.2018

Мирсаид Миролимов бошчилигидаги “Қўқон-1912” аёллар жамоаси ҳам мавсумга қизғин ҳозирлик кўришмоқда. Қўқон шаҳридаги 9-умумий ўрта таълим мактаби ва Бурвестник стадионида бўлиб ўтаётган машғулотларда 25 нафар қизлар иштирок этмоқда. Шу кунларда Мирсаид Миролимов шогирдлари ўртоқлик учрашувини ўтказиш режалаштирилган. Айни дамда рақиблар билан музокара олиб борилмоқда.

Қизларимиз учун февраль ойида Бекобод шаҳрида 10 кунлик йиғин ташкил этиш режалаштирилмоқда.

Олимжон Йўлдашев бошчилигидаги “Қўқон-1912” мини-футбол жамоаси ҳам янги мавсумга жиддий ҳозирлик кўрмоқда. Мини-футболчиларимиз Учкўприк туманидаги стадион ва шу тумандаги коллеж залида кунига бир маҳал машғулот ўтказишмоқда.

14 январь куни футзалчиларимиз Фарғона шаҳрида Қувасойнинг “Цементчи” мини-футбол жамоаси билан ўртоқлик учрашувини ўтказишди. Ўйинда вакилларимиз 8:7 ҳисобида ғалаба қозонишди. 21 январь куни эса ушбу жамоа билан Қўқон шаҳрида ўртоқлик учрашувини ўтказиш режалаштирилган. Жамоа кўригида бир қатор футболчилар борлигини ҳам айтиб ўтиш жоиз.

 

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Buxoro1838
2Mash'al1835
3Sho'rtan1931
4Aral1928
5QO'QON019121927
6Xorazm1918
7Olimpik Mobiuz1915
8Do'stlik1911
U-21 биринчилиги
#КлубЎО