Ўзбекистон футболи
Жаҳон футболи
Фарғона футболи
FC Qo'qon

Создайте свою визитку
Бельгиялик мутахассис Крис ван Пуйвельде пойтахтимиз клублари билан танишди

19.01.2018

Юртимизда ташриф билан бўлиб турган Бельгия футбол федерацияси Техник директори Крис ван Пуйвельде бугун пойтахтимиз клубларига ташриф буюрди.

Бельгиялик мутахассис дастлаб “Локомотив” стадиони ва клуб қароргоҳида бўлиб, у ерда футболчи ва мураббийлар учун яратилган шарт-шароитлар, “Локомотив” футбол клубининг иш фаолияти билан яқиндан танишди. Суҳбат давомида у клуб инфратузилмасини янада ривожлантириш, стадионга мухлислар ташрифини ошириш, ёш футболчиларни тарбиялаш тизимини янада такомиллаштириш бўйича ўз таклиф ва тавсияларини берди.

Шундан сўнг, Крис ван Пуйвельде “Бунёдкор” футбол клубига ташриф буюриб, ушбу клуб фаолияти билан ҳам яқиндан танишди.

Бельгиялик меҳмонни “Бунёдкор” футбол клуби мутасаддилари илиқ кутиб олишди. Крис ван Пуйвельде аввалига “Бунёдкор” стадионида яратилган шароитлар билан танишди ва уларга юксак баҳо берди. Сўнг, меҳмон “Бунёдкор” болалар-ўсмирлар футбол мактаби ҳолати билан яқиндан танишишиш мақсадида академияга ташриф буюрди. Европалик мутахассис футбол мактаби ўқув биноси, қайта тикланиш ва тиббиёт марказлари, сузиш ҳавзаси, овқатланиш тизими, ётоқхона, тренажёр ва гимнастика заллари, машғулот майдонларини кўздан кечирди ва яратилган шароитларни юқори баҳолади.

Шунингдек, Крис ван Пуйвельде клуб фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича ўз маслаҳатлари билан ҳам ўртоқлашди.

Кейин эса бельгиялик мутахассис “Пахтакор” клубига ташриф буюриб, бу ердаги шарт-шароитларни ҳам кўздан кечирди. “Пахтакор” клуби мутассаддилари Крис ван Пуйвельдени клуб фаолияти билан таништириб, унга “Пахтакор” стадионини кўрсатишди.

Манба: the-uff.com

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Buxoro1838
2Mash'al1835
3Sho'rtan1931
4Aral1928
5QO'QON019121927
6Xorazm1918
7Olimpik Mobiuz1915
8Do'stlik1911
U-21 биринчилиги
#КлубЎО