Ўзбекистон футболи
Жаҳон футболи
Фарғона футболи
FC Qo'qon

Создайте свою визитку
“Қўқон-1912” жамоасининг азиз мухлислари диққатига!

22.01.2018

Азиз футболсевар дўстлар ! 

Барчангизга маълумки севимли жамоамиз “Қўқон-1912” , бу мавсумда суперлига ўйинларида иштирок этади. Жамоамиз нафақат иштирок этади, балки ўз олдига жиддий мақсадларни қўйган ҳолда курашга киришади. ЎФФ раҳбарияти ишлаб чиққан янги форматдатги чемпионат ҳар қачонгисидан ҳам шиддатли ва курашларга бой тарзда ўтиши ҳозирданоқ маълум бўлиб улгурди.
Қўқондаги “Марказий” стадионда бу йил ҳар қачонгидан ҳам шиддатли ва қизғин курашларга бой учрашувлар бўлиб ўтади. Стадионда мухлислар учун янада қулай шароитлар яратиш борасида ишлар давом этмоқда.
Куни кеча жамоамизнинг мухлислар клуби ўзининг янги етакчиларини сайлаб олишди.
Эндиликда “Содиқ мухлислар клуби” деб номланадиган бу жамоа ҳам янги мавсумга таёргарликни қизғин тарзда бошлаб юборишди.
“Содиқ мухлислар клуби”га янги аъзоларни қабул қилиш бошланди.
Агар сиз ҳам жамоамизнинг барча уй ва сафар ўйинларида футболчиларимизни бир тану-бир жон бўлиб қўллаб қувватлашни истасангиз , “Содиқ мухлислар клуби”га аъзо бўлинг !
МУРОЖААТ УЧУН:

📞 91-139-1912 Исраилов Қахрамон
📞 99-365-1912 Сайфутдинов Ўлмас
📞 91-143-1912 Юлдошев Одил
📞 94-557-1912 Махмудов Олимхужа
📞 91-686-1912 Исраилов Шерзод.

Манзил: Қўқон шаҳар, “Кафолат” суғурта биноси.
Қабул вақти: 15:00 дан 17:00 гача
Дам олиш куни: Якшанба

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Buxoro1838
2Mash'al1835
3Sho'rtan1931
4Aral1928
5QO'QON019121927
6Xorazm1918
7Olimpik Mobiuz1915
8Do'stlik1911
U-21 биринчилиги
#КлубЎО