Бугун “Бухоро” билан ўйнаймиз.

23.01.2018

Тошкент шаҳрида мавсумга тайёргарлик кўраётган жамоамиз футболчилари бугун навбатдаги назорат баҳсида майдонга тушадилар.

Жамоамизнинг бугунги рақиби Улуғбек Бақоев бошчилигидаги “Бухоро” жамоаси бўлади. “Қўқон-1912” – “Бухоро” жамоалари ўртасидаги учрашув бугун соат 12-00да ,”Бунёдкор” академиясига қарашли майдонда бошланади.
4-январь куни бошланган Тошкент шаҳридаги ўқув йиғини бугунги баҳс билан ўз якунига етади. “Бухоро” билан ўйиндан сўнг футболчиларимизга қисқа муддатли таътил берилади.
“Қўқон-1912” – “Бухоро” ўртоқлик ўйинидан матнли трансляцияни телеграм ижтимоий тармоғидаги https://t.me/FCKOKAND каналимиз орқали кузатиб боришингиз мумкин.

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Bunyodkor410
2OKMK410
3Nasaf48
4Dinamo48
5Buxoro46
6Andijon46
6Neftchi46
6Xorazm36
9Navbahor45
10Paxtakor43
11So'g'diyona43
12Qizilqum33
13Qo'qon-191243
14Surxon43
U-21 биринчилиги
#КлубЎО