Ўзбекистон футболи
Жаҳон футболи
Фарғона футболи
FC Qo'qon

Создайте свою визитку
БИТТА ХАТО ҚИММАТГА ТУШДИ

28.01.2018

Мусобақанинг марказий ўйини деб эътироф этилган ушбу учрашув мухлислар кутганидек шиддатли ва кескин курашлар остида бошланди. Илк дақиқалардан ҳар икки жамоа аъзолари ҳужумга зўр беришди.

20-дақиқада ўта хавфли ҳужум ташкил этдик. Баҳодир Акрамовнинг зарбаси дарвоза тўсинига тегиб майдонга қайтди. 30-дақиқада Муҳаммаданас Ҳасановнинг ажойиб рейд уюштирди. Сўнгги паллада ҳимоячилар хавфни бартараф этишди.

Биринчи тайм шу ҳисобда якунланди.

Иккинчи таймни футболчиларимиз анча фаол бошлашди. 47-дақиқада Баҳодир Акрамовнинг зарбаси бироз ноаниқ бўлди. 67-дақиқада футболчиларимиз ижросидаги ажойиб комбинация самарасиз якунланди. 75-дақиқада ҳимоячиларимиз хатосидан кейин Даврон Исақов бирга-бир вазиятга кириб бориб ҳисобни очди. 83-дақиқада яна бир хавфли вазият содир этдик. Суҳроб Бердиевнинг зарбасидан кейин мезбонлар тўпни дарвоза чизиғидан қайтариб қолишди.

Қолган дақиқаларда катта куч билан ҳужумга ўтган вакилларимиз юзагакелган вазиятлардан унумли фойдалана олишмади.

Натижада битта хато эвазига учрашувда мағлубиятга учрадик.

 

 “Вилоят Ҳоким Кубоги-2018”

“А” гуруҳи

1-тур

“Нефтчи” – “Қўқон-1912” – 1:0 (0:0)

Ҳакамлар: Т. Тўхтасинов, А. Маражабов, З. Абдураҳмонов.

Назоратчи: Ф. Ҳасанов.

Гол: Даврон Исақов-75.

“Нефтчи”: 35. Фаррух Турдиалиев, 3. Шукур Пўлатов, 9. Темур Усмонов, 10. Абдулазиз Юсупов, 17. Сунатилло Эрматов, 20. Алишер Саматов, 44. Аброр Исмоилов, 77. Ислом Каримов, 85. Даврон Маматов, 88. Аббос Махситалиев, 94. Иқбол Бобохонов.

Захира: 1. Акмал Ортиқов,  19. Авазбек Ўлмасалиев, 21. Элёр Мамасолиев, 23. Отабек Аҳмаджонов, 33. Илҳом Юнусов, 34. Даврон Исақов, 70. Миржалол Неъматов.

“Қўқон-1912”:  21. Музаффар Абдуллаев, 4. Баҳодир Акрамов (70. Қувондиқ Рўзиев-60), 14. Дониёр Ҳасанов (7. Жамшид Ҳасанов-90), 18. Баҳодир Пардаев (9. Носир Отақўзиев-76), 19. Суҳроб Бердиев, 23. Александр Мерзляков, 27. Даврон Ҳошимов, 55. Дарко Гожкович (26. Акмал Холмуродов-54), 77. Мурод Холмуҳаммедов, 96. Муҳаммаданас Ҳасанов (8. Собир Ҳамидов-76), 99. Игорь Таран (11. Ненад Лукич-60).

Захира: 1. Ўткир Юсупов.

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Buxoro1838
2Mash'al1835
3Sho'rtan1931
4Aral1928
5QO'QON019121927
6Xorazm1918
7Olimpik Mobiuz1915
8Do'stlik1911
U-21 биринчилиги
#КлубЎО