ОЙБЕК ОСИЁ ЧЕМПИОНИ!
the_title()

01.02.2018

Хитойда бўлиб ўтган 23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё чемпионатида мамлакатимиз терма жамоаси ғолиб бўлганлиги бутун Ўзбекистон халқига ғурур ва ифтихор бағишлади. Чемпион футболчиларимиз мамлакатимиз Президенти томонидан муносиб тақдирланиб, уларнинг ҳар бирига Юртбошимизнинг совғаси –“Малибу” автомашиналари топширилди. Қувонарлиси, Президентимизнинг юксак эътирофига сазовор бўлган футболчилар сафида туманимизнинг Олмурод қишлоғида униб-ўсган, “Қўқон–1912” жамоасининг аъзоси Ойбек Рустамов ҳам бор.

Ойбек туманимиздаги 33-умумтаълим мактабида ўқиб юрганидаёқ спортга, хусусан, футболга меҳр қўйди. У 5-синфданоқ туман болалар ва ўсмирлар спорт мактаби футбол гуруҳи мураббийи Самандар Мелибоев кўмагида футбол сир-синоатларини ўзлаштиришни бошлади. Айнан мураббийнинг маслаҳати билан 9-синфни битиргач, Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур туманидаги транспорт касб-ҳунар коллежида ўқиш билан бирга машғулотларни “Спартак” футбол клубида давом эттирди. У ердаги тажрибали мураббийларнинг саъйи-ҳаракати ва ўзидаги меҳнаткашлик, тиришқоқлик ҳислатлари боис тез орада олий лигадаги мутахассислар назарига тушди. У 2016 йилда олий лига вакили “Қўқон-1912” жамоаси таркибига қабул қилинди. Ушбу жамоадаги ишончли ҳаракатлари эвазига Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси таркибидан жой олди.

photo_2018-01-29_19-33-26

– Осиё чемпионатида ғолиб чиқиб Президентимиз ва халқимиз ишончини оқлаганимиздан бахтиёрмиз,–дейди Ойбек Рустамов. –Ютуқларимиз замирида мамлакатимиз раҳбарияти томонидан бизга барча шароитлар яратиб берилганлиги ҳамда мураббийларимизнинг ишончи муҳим аҳамият касб этди.

–Куни кеча мактабимизнинг собиқ ўқувчиси, футбол бўйича Осиё чемпиони Ойбек Рустамовни тантанали равишда кутиб олдик,–дейди 33-мактаб директори Гулчеҳра Жўраева. –Умид қиламанки, ушбу жараёнда иштирок этган ўқувчиларимиз ичидан ҳам чемпионимизнинг кўплаб издошлари етишиб чиқади. Чунки уларнинг мамлакатимиз шаънини дунё миқёсида довруғини достон қилишдек беғубор мақсадларига етишиши учун таълим даргоҳимизда барча шароитлар мавжуд.

Чемпионни кутиб олиш маросимида Учкўприк тумани ҳокими М. Деҳқонов иштирок этди ва Ойбек Рустамовга эсдалик совғасини топширди.

“Янги Фарғона” газетасидан олинди.

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Mash'al2652
2Buxoro2649
3QO'QON-19122642
4Sho'rtan2637
5Aral2635
6Xorazm2628
7Olimpik Mobiuz2621
8Do'stlik2617
U-21 биринчилиги
#КлубЎО