05.02.2018
Бугун “Қўқон-1912” жамоаси “Вилоят ҳоким кубоги-2018” мусобақасида ўзининг сўнгги учрашувини ўтказди. Охирги ўйинда Қирғизистоннинг “Ўш” клубига қарши майдонга тушган вакилларимиз рақибларидан 13:0 ҳисобида устун келишди.
Қуйида ушбу учрашувга бағишланган фотомақола билан танишинг:
Футболчилар майдонга чиқиб келишмоқда
Футболчилар майдонга чиқиб келишмоқда
3 та голдан сўнг Ўшликларнинг дарвозабонига шифокор ёрдами зарур бўлди.
Қувондиқ Рўзиев бугун меҳмонларга “мастер-класс” ўтказди
Осиё чемпиони Ойбек Рустамов бугун 2 та голга муаллифлик қилди.
Суҳроб Бердиевдан эса “флеш”, 5 та гол !!! У мусобақа тўпурари бўлишга асосий даъвогар.
Мурод Ҳолмуҳаммедов ҳам “аямади” меҳмонларни.
Ойбек Мирзоҳидов – Нўъмон Ҳасановнинг янги кашфиёти бўлиши мумкин.
Таблода рақамлар фақат 9 гача экан,,,,узр.
Ўтмиш ва келажак.
Ўйинга борган Қўқонлик мухлисларнинг кайфиятлари “аъло”!
“Ҳакам” хам гол урмоқчими ?
Холмуҳаммедовдан тўпни олиб қўйиш осон иш эмас.
Носир Отақўзиев майдонни голсиз тарк этмади.
Жалил Кимсанов ҳар доимгидек фаол.
Уч рақиб қуршовидаги Бердиев.
Игорь Таран ҳам бугун анча тер тукди.
Қувондиқ Рўзиевдан навбатдаги финт
Мусобақа тўпурарлиги Суҳроб Бердиевга насиб этса ажаб эмас.
Ўшликларнинг иккинчи посбони хавфни бартараф этишга ҳаракат қилишмоқда.
Фарғоналик Умид Матмусаев “Ўш” сафида майдонга тушди.
Йирик ғалабадан сўнг…
“Қўқон-1912” – “Ўш” учрашувидан сўнг Қирғизстондан келган меҳмонлар Фарғона вилояти ҳокимлиги ва вилоят футбол федерациясининг диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланишди.