06.02.2018
Аввал хабар берилганидек, футзал бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Осиё чемпионати “B” гуруҳи 3-турида Японияга қарши баҳс олиб бориб, 2:4 ҳисобида имкониятни бой берди.
Мазкур учрашувдан кейин Баҳодир Аҳмедов шогирдлари гуруҳда 2-ўринни эгаллаган ҳолда чорак финалга йўл олди. Ўзбекистон терма жамоасининг чорак финалдаги рақиби ҳам маълум бўлди.
“А” гуруҳида биринчи ўйинни Вьетнам термаси эгаллади ва чорак финалда Ўзбекистон терма жамоаси айнан вьетнамликларга қарши куч синашади. Мигель Родриго шогирдлари илк турда Малайзиядан (1:2) енгилган бўлса, қолган икки ўйинда Баҳрайн (2:1) ва мусобақа мезбони – Хитой Тайпейини (3:1) мағлубиятга учратди.
Япония терма жамоаси эса чорак финалда “А” гуруҳида иккинчи ўринни эгаллаган Баҳрайнга қарши тўп суради.
Маълумот учун, Вьетнам – Ўзбекистон беллашуви 8 февраль куни Тошкент вақти билан соат 16:00 да бошланади. Ўйин Xinzhuang Gymnasium спорт мажмуасида бўлиб ўтади.
Манба: the-uff.com