08.02.2018
“Локомотив”нинг собиқ президенти Николай Наумов ўз вақтида Неймарни сотиб олиш имкони бўлганини таъкидлади.
“Биз Мексикада бўлиб ўтган “Mediterranean Cup-2008” турнирида қатнашгандик. Ўшанда “Сантос”нинг ўйини вақтида Неймарга жиддий эътибор қаратмадик, аммо турнирдан кейин унга сотиб олмоқчи бўлдик.
Неймар ўша пайтда анча нимжон ва нозик йигит эди, ваҳоланки, “Сантос” у учун кўп пул сўраганди. Биз эса таваккал қилишни истамагандик”, деди Наумов.