Ўзбекистон футболи
Жаҳон футболи
Фарғона футболи
FC Qo'qon

Создайте свою визитку
“Қўқон-1912” келаётган мавсумда “adidas” либосларида ўйнайди

15.02.2018

Йилдан – йилга ҳар жабҳада ривожланишга интилаёган жамоамиз олдинга яна бир қадам ташлади. Келаётган мавсумда  жамоамиз “adidas” компанияси спорт кийимларидан фойдаланадиган бўлди.

Маълумки, ушбу  компания спорт кийимлари дунёда юқори нуфузга эга ва жаҳоннинг номдор клублари “adidas” билан ҳамкорлик қилишади.

Жумладан, мамлакатимизнинг етакчи жамоалари “Пахтакор” ва “Насаф”кўп йиллардан бери “adidas” спорт кийимларидан фойдаланиб келишади.  Бу жамоалар қаторига энди “Қўқон-1912” жамоаси ҳам қўшилди. Келаётган мавсумда футболчиларимиз “adidas” бренди остида тўп суришади. Бу компаниянинг Ўзбекистондаги вакиллари яқин кунларда жамоамиз аъзоларига “adidas” спорт кийимларини тақдим қилишади.

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Buxoro816
1QO'QON-1912816
3Mash'al815
4Aral814
5Xorazm810
6Sho'rtan89
7Olimpik Mobiuz88
8Do'stlik80
U-21 биринчилиги
#КлубЎО