Ўзбекистон футболи
Жаҳон футболи
Фарғона футболи
FC Qo'qon

Создайте свою визитку
ТОЖИКИСТОННИНГ “ИСТИҚЛОЛ” КЛУБИДАН УСТУН КЕЛДИК

18.02.2018

Жамоамиз бугун Тошкентдаги йиғин доирасида Тожикистоннинг “Истиқлол” клубига қарши халқаро ўртоқлик учрашувида майдонга тушди.

Бугун Баҳодир Акрамов, Жамшид Ҳасанов ва Жавоҳир Сидиқовлар машғулотлар пайтида жароҳат олишгани боис учрашувни ўтказиб юборишди. Лекин хавотирланишга ўрин йўқ. Уларнинг жароҳати жиддий эмас.

Жамоамиз кўригида бўлиб турган сербиялик легионерлар Милан Спремо ҳамда Марко Миличлар асосий таркибда майдонга тушдилар. Савелий Абрамов ва Муслим Қурбоновлар эса захирадан ўрин олишди.

Тошкентда йиғин ўтказаётган Душанбенинг “Истиқлол” жамоасини ўзбекистонлик футбол мухлисларига таниш бўлган Муҳсин Муҳаммадиев бошқариб бормоқда.

Учрашувни вакилларимиз анча фаол тарзда бошлашди. Илк дақиқалардан рақиб дарвозаси олдида шиддатли ҳужум ташкил этган футболчиларимиз хавфли имкониятларга эга бўлишди.

18-дақиқада рақибларимиз Суҳроб Бердиев нисбатан қоида бузишди. Мурод Холмуҳаммедовнинг жарима зарбаси эса бироз ноаниқ бўлди. 23-дақиқада яна бир хавфли ҳужум ташкил этдик. Қувондиқ Рўзиев кучли зарба йўллади аммо мўлжалга озгина адашди.

Биринчи бўлимда тўлиқ ташаббусга эга бўлган вакилларимиз 42-дақиқада ҳисобни очишди. Мурод Ҳолмуҳаммедовнинг ўнг қанотдан оширган тўпини Баҳодир Пардаев чаққонлик билан рақиб дарвозасига жойлаб қўйди.

Гол ўтказиб юборгач, меҳмонлар ҳужумга ўтишди. Бироқ уларнинг ҳаракатларини Ўткир Юсупов йўққа чиқарди.

Иккинчи бўлим меҳмонлар ҳужумлари билан бошланди. 50-дақиқада меҳмонлар Қувондиқ Рўзиевга нисбатан яна қўполлик ишлатишди. Жарима зарбасини Марко Милич дарвоза йўллаган эди. Ҳимоячилар қайтаришди. “Истиқлол” иккинчи таймни яхши бошлади. Бу жамоа учрашувни томоша қилиб турган маҳаллий мутахассисларда яхши таассурот қолдирди.

59-дақиқада меҳмонлар жарима тўпи тепиш ҳуқуқига эга бўлишди. Аммо уларнинг зарбасини Юсупов бартараф этди.

66-дақиқада ажойиб ҳужум ташкил этдик. Ҳолмуҳаммедовнинг зарбаси дарвоза устунига тегди. Орадан бир дақиқа ўтиб Ҳолмуҳаммедов энди тўсинни нишонга олди.

80-дақиқада футболчиларимиз “Истиқлол” дарвозасига иккинчи тўпни киритишди. Бу сафар Осиё чемпиони Ойбек Рустамов чемпионларга хос ҳаракат қилиб рақиб ҳимоячиси ва посбонини доғда қолдирди.

Шундай қилиб вакилларимиз халқаро ўртоқлик учрашувида Тожикистоннинг “Истиқлол” клубини 2:0 ҳисобида мағлубиятга учратишди.

 

Халқаро ўртоқлик учрашуви

“Қўқон-1912” (Ўзбекистон) – “Истиқлол” (Тожикистон) – 2:0 (1:0)

Бош ҳакам: Игорь Худойдотов.

Голлар: Баҳодир Пардаев – 42, Ойбек Рустамов – 80.

“Қўқон-1912”: 1. Ўткир Юсупов, 5. Ғиёс Комилов (97. Ойбек Рустамов-46), 14. Марко Милич (10. Муслим Қурбонов-87), 18. Баҳодир Пардаев (8. Собир Ҳамидов-86), 19. Суҳроб Бердиев (21. Савелий Абрамов-88), 23. Александр Мерзляков, 26. Дарко Гожкович (17. Игорь Таран-84), 70. Қувондиқ Рўзиев, 77. Мурод Холмуҳаммедов, 96. Муҳаммаданас Ҳасанов, 98. Милан Спремо (9. Носир Отақўзиев-46).

Захира: 21. Музаффар Абдуллаев, 25. Иқбол Маликжонов.

“Истиқлол”: Никола Стошич, Сиёвуш Асроров, Артём Барановский, Ахтам Назаров, Ромиш Джалилов, Табрез Давлатмир, Эхсон Панжшанбе, Муҳаммаджони Ҳасан, Фатхулло Фатҳуллоев, Воҳид Шодиев, Николай Зенько.

Захира: Темур Ҳакимов, Франсис  Агблето.

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Buxoro1838
2Mash'al1835
3Sho'rtan1931
4Aral1928
5QO'QON019121927
6Xorazm1918
7Olimpik Mobiuz1915
8Do'stlik1911
U-21 биринчилиги
#КлубЎО