Ўзбекистон футболи
Жаҳон футболи
Фарғона футболи
FC Qo'qon

Создайте свою визитку
Нўъмон Ҳасанов: “Бугун бизга омад етишмади”

03.03.2018

 

Суперлига 1-туридан ўрин олган “Бухоро” – “Қўқон-1912” учрашувидан кейин ўтказилган матбуот анжуманининг биринчи қисмида жамоамиз устози Нўъмон Ҳасанов ва жамоамиз етакчиси Жавоҳир Сидиқовлар иштирок этишди.

Нўъмон Ҳасанов: – Бугун чиройли ўйин, жанг бўлди, дейишим мумкин. Футболчиларга катта раҳмат. Чунки улар барча кўрсатмаларимни тўғри бажаришди. Қўқондан келган мухлислардан узр сўрайман. Боиси улар яхши ниятлар билан келишганди. Бугун йигитлар бор кучларини бериб ҳаракат қилишди. Ҳали олдинда ўйинимизлар кўп. Ишқибозларимизни хурсанд қиламиз. “Бухоро” жамоаси яхши шаклланган. Тажрибали футболчилар тўпланган. Бухородан очко олиб кетиш бошқа жамоаларга ҳам осон бўлмайди. Бизда учта голга тортадиган вазиятлар бўлди. Улардан фойдалана олмадик. Битта хато эвазига ўйинда мағлубиятга учрадик.

Бугун биз ютқазмадик. Бизга омад етишмади. Кейинги ўйинларда ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз. Бугунги хатолардан хулоса чиқарамиз.

Жавоҳир Сидиқов: – Аввало, чиройли ўйин бўлди. Бугун “Бухоро”га ўз майдонида тўп сургани ҳам ёрдам берди. Лекин бу баҳона бўла олмайди. Чемпионат баҳслари ҳали олдинда. Биз ўтган йилги натижаларни қайтаришга ҳаракат қиламиз.

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Mash'al2449
2Buxoro2445
3QO'QON-19122438
4Sho'rtan2437
5Aral2432
6Xorazm2426
7Olimpik Mobiuz2417
8Do'stlik2414
U-21 биринчилиги
#КлубЎО