Наврўзи олам муборак!

21.03.2018

“Қўқон-1912” жамоаси барчангизни бугунги гўзал баҳор байрами Наврўзи олам билан муборакбод этади!
Наврўз айёми бу- янгиланиш, яшариш, меҳр-муҳаббат байрамидир.
Бу сўзни тилга олганимизда табиатнинг бетакрор уйғониши, одамлар юзидаги байрамона кайфият, баҳорнинг тўкин дастурхони кўз ўнгимизга келади. Қаршимизда кўм-кўк либосга бурканган, гуллар диёрига айланган серқуёш ўлкамиз қад ростламоқда.
Наврўз айёми Шарқ мамлакатларининг, шу жумладан Ўрта Осиё халқларининг янги йил байрамидир. Наврўз байрами ўлкамизга том маънода уйғониш, яшариш, ўзгариш нафасини олиб келади.
Ўлмас қадриятлар байрами, Наврўзи айём сўнмайди. У асрлар давомида мустақил Ўзбекистонимизнинг энг буюк, энг суюк шодиёнаси бўлиб қолади. Ҳар баҳор янги бир қувонч, янги бир дунё олиб келаверади.
Ҳаммамизнинг кўнглимиздаги пок ниятларимиз ижобат бўлсин! Ҳар кунимиз Наврўз бўлсин!

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Bunyodkor410
2OKMK410
3Nasaf48
4Dinamo48
5Buxoro46
6Andijon46
6Neftchi46
6Xorazm36
9Navbahor45
10Paxtakor43
11So'g'diyona43
12Qizilqum33
13Qo'qon-191243
14Surxon43
U-21 биринчилиги
#КлубЎО