11.04.2018
Ўзбекистон чемпионатида дебют мавсумини ўтказаётган “Қўқон-1912” футзал жамоаси учинчи турни ҳам мағлубият билан бошлади. Бу гал Олимжон Юлдашев шогирдлари ўз майдонларида “Насаф” футзал жамоасини қабул қилишди. Ўйин вакилларимиз учун муваффақиятли бошланди. Футзалчиларимиз дастлабки дақиқаларда рақиб дарвозасига иккита тўп киритшди. Бироқ кейинчалик ташаббусни ўз қўлларига олган меҳмонлар бирин-кетин дарвозамизни ишғол эта бошлашди. Якуний ҳисоб – 3:10 бўлди.
Ушбу жамоаларнинг навбатдаги ўйини эртага Қўқон шаҳридаги 2-БЎСМ спорт залида бўлиб ўтади. Учрашув соат 14:00да бошланади.
Футзал Ўзбекистон чемпионати
3-тур
“Қўқон-1912” – “Насаф” – 3:10
“Қўқон-1912”: А. Зияев, А. Тўхтабоев, Л. Сафоев, Р. Аъзамов, П. Қирғизов.
Захира: А. Матвалиев, М. Исчанов, О. Холиқов, С. Мирзааҳмедов, Д. Каримов, С. Шукуруллаев, М. Раҳмонбердиев.
“Насаф”: Ж. Очилов, Ш. Марупов, С. Жўраев, Т. Абдураззоқов, О. Полвонов.
Захира: А. Юсупов, Ж. Халилов, М. Шарипов, С. Очилов, Р. Жўраев, Ж. Ашуров.