12.04.2018
Бугун “Қўқон-1912” жамоаси етакчиларидан бири Суҳроб Бердиевнинг туғилган куни. Йилдан-йилга ўйинни сайқаланиб бораётган футболчи бугун 28 ёшни қарши олмоқда.
Шу муносабат билан “Қўқон-1912” профессионал футбол клуби раҳбарияти, мураббийлар штаби, футболчилар ҳамда жамоамизнинг ашадий мухлислари номидан Суҳробни чин юракдан табриклаймиз. Унга сиҳат-саломатлик, оилавий бахт, футболчилик фаолиятида омад тилаб қоламиз.
Суҳроб Бердиев жамоамиз сафига 2016 йилги мавсумнинг иккинчи қисмида келиб қўшилганди. Ўша мавсумнинг ўзида бу футболчи ўзининг сермаҳсулигини намойиш этиб, мухлислар меҳрини қозонди. Ўтган йилни ҳам Суҳроб юқори савияда ўтказди. Умуман олганда, унинг жамоамиз муваффақиятларига қўшаётган ҳиссаси беқиёс.
Яна бир бор туғилган кун муборак, Суҳроб!