12.04.2018
Ўз ўрнида Қирғизистон ПФЛ Президенти Нурбек Атаканов Ўзбекистонда футбол шиддат билан ривожланиб бораётганини алоҳида таъкидлаб ўтди: “Футбол бўйича Ўзбекистон миллий чемпионати Суперлигага ўзгартирилгандан сўнг, бу борада катта ҳажмдаги ишлар амалга оширилганига гувоҳ бўлдим. Курашларга, шиддатли ўйинларга бой тарзда ўтаётган чемпионат чинакамига Суперлигага айланиб боряпти. Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси Марказий Осиёдаги энг яхшилардан бири эканини инобатга олган ҳолда, бизнинг бу ерда ўрганишимиз керак бўлган жиҳатлар кўп. Шу сабабли бугунги учрашув биз учун ҳар томонлама фойдали эканини алоҳида қайд этиб ўтмоқчиман ”, – дейди Нурбек Атаканов.
Шундан сўнг Ўзбекистон ПФЛ ва Қирғизистон ПФЛ ўртасида ўзаро ҳамкорлик бўйича меморандум имзоланди.
Меморандумга кўра томонлар футбол клублари савиясини ошириш, учрашувларга мухлислар жалб қилиш, стадионларда хавфсизликни таъминлаш, футбол инфратузилмаларини яхшилаш, футбол менежменти ва маркетинги бўйича тажриба алмашиш, клублар ўртасида турли мусобақалар, ўртоқлик ўйинлари ташкил этиш, ҳалол ўйин принципларига амал қилиш, ҳамкорликда турли семинарлар ўтказиш, ўсиб келаётган ёш авлод ўртасида соғлом турмуш тарзи ва футболга бўлган қизиқишни ошириш бўйича иш олиб боришади.
Учрашув сўнгида Ўзбекистон ПФЛ бош директори Омон Ғофуров Қирғизистон ПФЛ Президенти Нурбек Атакановга эсдалик совғалари топширди.