Суперлигага мухлислар ташрифи 2017 йилга қараганда икки марта ўсишга эришмоқда

22.04.2018

Суперлиганинг 7-тур учрашувларини кўриш учун жами 69 282 нафар томошабин стадионларга ташриф буюрди. Мазкур рақам футбол мухлисларининг стадионларга қайтиши давом этаётганидан дарак беради.

Ортда қолган 7 та тур давомида жами 42 та учрашув ўтказилган бўлса, уларни жами 496 862 нафар ишқибоз стадионлардан кузатиб борди.

2017 йилги мавсумда жамоалар сони 4 тага кўпроқ эди. Шундан келиб чиқиб, дастлабки 7 та турда жами 56 та ўйин ўтказилган. Мухлислар сони эса жами 306 562 нафарни ташкил қилган.

Мана шу рақамлар ҳам мухлислар сони борасида ўсиш кўзга ташланаётганидан дарак беради. Олий Лиганинг 2017 йилги мавсуми 7-турига қадар мухлисларнинг стадионларгача ўртача ташрифи 5 474 нафарни ташкил қилган бўлса, Суперлиганинг илк мавсумида бу кўрсаткич 11 830 нафарга етди. Яъни, ҳозирча кўрсаткич икки баробар яхшиланган.

Манба: the-uff.com

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Bunyodkor410
2OKMK410
3Nasaf48
4Dinamo48
5Buxoro46
6Andijon46
6Neftchi46
6Xorazm36
9Navbahor45
10Paxtakor43
11So'g'diyona43
12Qizilqum33
13Qo'qon-191243
14Surxon43
U-21 биринчилиги
#КлубЎО