“Қўқон-1912” – “Насаф” ўйини нима учун спортда кўрсатилмади?

22.04.2018

Футболимиздаги ислоҳотлар натижасида бу мавсумдан , суперлиганинг ҳар бир ўйини спорт канали орқали жонли равишда намойиш қилинмоқда. Бу борада олиб бораётган ишлари учун спорт канали мутасаддиларига қойил қолмасдан иложимиз йўқ.

Суперлиганинг 7-туридан ўрин олган “Қўқон-1912” – “Насаф” учрашуви, спорт каналининг 21-апрель кунги дастурларида тўғридан тўғри эфирга узатиладиган кўрсатувлар дастуридан ўрин олган эди. Бироқ учрашув бошланишига яқин бу учрашув ёзиб олинган ҳолда эфирга узатилиши маълум бўлди.
Спорт каналининг Қўқондаги “Марказий” стадионига ташриф буюрган ходимларининг бизга маълум қилишларича , “Қўқон-1912” – “Насаф” учрашувини тўғридан тўғри эфирга узатиш учун кўчма телестудия етишмаганлиги сабаб бўлган. Шаҳрисабзда бўладиган кураш мусобақаси Қўқондаги ўйинга параллел бўлганлигини айтишди.
Қўқондаги “Марказий” стадиони , республикамиздаги оптик толали кабел билан жиҳозланган кам сонли стадионлардан биридир. Кеча ҳам стадионимизда оптик толали кабел ва унга бириктирилган мутахассис бор эди. Ва бу кабел уланадиган нуқта шарҳловчи Мурод Ризаев ўтирган хонада жойлашган эди.
Биз ўйлаймизки кейинги ўйинларимиз спорт канали орқали тўғридан тўғри намойиш қилинади ва бу борада спорт канали ходимларига барча шароитларни яратиб беришга тайёрмиз. Спорт канали билан ҳамкорлигимиз янада юксалиб боришига умид қиламиз.
Дарвоқе “Қўқон-1912” – “Насаф” учрашуви ёзиб олинган ҳолда бугун, 22-апрель куни соат 8-25да эфирга узатилиши, спорт канали дастурларида кўрсатиб ўтилган.

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Bunyodkor410
2OKMK410
3Nasaf48
4Dinamo48
5Buxoro46
6Andijon46
6Neftchi46
6Xorazm36
9Navbahor45
10Paxtakor43
11So'g'diyona43
12Qizilqum33
13Qo'qon-191243
14Surxon43
U-21 биринчилиги
#КлубЎО