Ўзбекистон футболи
Жаҳон футболи
Фарғона футболи
FC Qo'qon

Создайте свою визитку
“Сўғдиёна” – “Қўқон-1912” превью

23.04.2018

25 апрель куни  жамоамиз Суперлига 8-тур доирасида Жиззахда “Сўғдиёна” меҳмони бўлади. Анъанамизга содиқ қолган ҳолда навбатдаги рақиб билан бўлган ўйинлардаги статистик маълумотларга назар ташлаймиз.

 

Ўзаро ўйинлар

Бу жамоалар Ўзбекистон чемпионати доирасида 22 марта ўзаро майдонга тушишган. Учрашувларнинг 11 тасида жиззахликлар ғалаба қозонишган. Еттита ўйинда қўқонликлар қўли баланд келган. Тўртта баҳсда ғолиб номи аниқланганман. Тўплар нисбати – 37-27, “Сўғдиёна” фойдасига.

Ўзаро ўйинларда “Сўғдиёна” 37 очкони қўлга киритган бўлса, “Қўқон-1912”нинг бу борадаги кўрсаткичи 25 очкони ташкил этади.

 

“Сўғдиёна” майдонида ўтган сўнгги 5 учрашув:

19.11.2017 «Сўғдиёна» – «Қўқон-1912» 2:1

29.10.2016 «Сўғдиёна» – «Қўқон-1912» 1:1

26.06.2015 «Сўғдиёна» – «Қўқон-1912» 2:1

14.09.2002 «Сўғдиёна» – «Қўқон-1912» 1:0

10.05.2000 «Сўғдиёна» – «Қўқон-1912» 3:2

 

Ҳакамлар

25 апрель чоршанба куни бўлиб ўтадиган ўйинни Владислав Цейтлин бошчилигидаги ҳакамлар бошқариб боришади.

Ушбу ҳакам 1-турдан ўрин олган “Бухоро” – “Қўқон-1912” учрашувида ҳам ишлаган эди.

 

Суперлига

8-тур

“Сўғдиёна” – “Қўқон-1912”
Ҳакамлар: В.Цейтлин (Тошкент), Р.Фозилов (Наманган), М.Нехочин (Наманган), Ш.Ражабов (Бухоро).
Назоратчи – Р.Серазетдинов (Тошкент).
Комиссар – Э.Бахтиёров.

 

Бошланиш вақтлари

Ушбу жамоалар ўртасидаги баҳс чоршанба куни соат 20:30да бошланади ва “Спорт ТВ” орқали тўғридан-тўғри олиб кўрсатилади.  Ўринбосарлар ўйини эса эртага соат 16:00да бошланиши режалаштирилган.

 

 

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Buxoro816
1QO'QON-1912816
3Mash'al815
4Aral814
5Xorazm810
6Sho'rtan89
7Olimpik Mobiuz88
8Do'stlik80
U-21 биринчилиги
#КлубЎО