Ўзбекистон футболи
Жаҳон футболи
Фарғона футболи
FC Qo'qon

Создайте свою визитку
Нўъмон Ҳасанов: “Бугун ғалаба қозонишимиз керак эди”

26.04.2018

“Сўғдиёна” – “Қўқон-1912” учрашувидан кейин ўтказилган матбуот анжуманининг биринчи қисмида жамоамиз устози Нўъмон Ҳасанов ва Жавоҳир Сидиқовлар иштирок этишди.
– Мазкур ўйинга яхши тайёргарлик кўргандик. Шунга яраша ўйин жанговор руҳда ўтди. Бугунги учрашувни ёмон ўтказмадик. Ғалаба қозонишимиз керак эди. Чунки, олдинда бораётгандик. Бугунги баҳсдаги ҳаракатлари учун шогирдларимга миннатдорчилик билдираман. Улар бугун борларини бериб тўп суришди. Мухлисларимизга ҳам раҳмат айтаман.
Жавоҳир Сидиқов: Бугунги ўйин шиддатли бўлди. Мухлислар чиройли ўйин гувоҳига айланишди. Ҳар икки жамоада ҳам ғалаба қозониш учун вазиятлар бўлди. Лекин улардан фойдалана олмадик. Мана тўртта ўйиндирки, дуранг ўйнаяпмиз. Кейинги учрашувни ўз майдонимизда ўтказамиз.Ўша ўйинда ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз.

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Buxoro816
1QO'QON-1912816
3Mash'al815
4Aral814
5Xorazm810
6Sho'rtan89
7Olimpik Mobiuz88
8Do'stlik80
U-21 биринчилиги
#КлубЎО