27.04.2018
Кеча ва бугун икки нафар футболчимиз ўзларининг туғилган кунларини нишонламоқдалар.
Тажрибали футболчи Баҳодир Пардаев 31 ёшни, Сербиялик легионеримиз Милан Спремо эса ўзининг 23 ёшини қарши олди.
Ҳар иккала футболчимизни “Қўқон-1912” футбол клуби раҳбарияти, мураббийлар ва футболчилар ҳамда барча мухлисларимиз номидан табриклаймиз. Уларга узоқ умр, жамоамиздаги фаолиятларида омад тилаймиз!