«Ливерпуль» — «Реал» баҳсини бошқарадиган ҳакам маълум

08.05.2018

2017/18 йилги Европа Чемпионлар Лигаси финал учрашувига ҳакамлар жамоаси тайинланди. Бу ҳақда УЕФА расмий сайти хабар берди.

Шундай қилиб, 26 май куни Киевдаги «Олимпийский» стадионида бўлиб ўтадиган «Ливерпуль» ва «Реал» жамоалари ўртасидаги финал баҳсини Милорад Мажич бошчилигидаги сербиялик ҳакамлар бригадаси бошқариб борадиган бўлди. Унга қанотларда ҳамюртлари — Милован Ристич ва Далибор Журжевич ёрдам беради. Дарвоза ортида эса Ненад Жокич ва Данило Груич ишлайди. Тўртинчи ҳакам – Клеман Тюрпен (Франция) бўлади.

Аввалроқ финал учрашувини бошқаришга туркиялик ҳакам – Жунайд Чақир бошчилигидаги бригада ҳам даъвогар экани ҳақида хабарлар тарқалганди.

Манба: www.xabar.uz
Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Mash'al2652
2Buxoro2649
3QO'QON-19122642
4Sho'rtan2637
5Aral2635
6Xorazm2628
7Olimpik Mobiuz2621
8Do'stlik2617
U-21 биринчилиги
#КлубЎО