Умид Аҳмаджоновни табриклаймиз!

16.05.2018

Бугун Ўзбекистон миллий олимпия қўмитаси президенти ва Ўзбекистон футбол ассоциацияси 1-вице-президенти Умид Аҳмаджонов 41 ёшни қарши олдилар.

Умид Аҳмаджонов футболимиз бошқарувига ўтгач, мамлакат футболида туб ўзгаришлар, ижобий ислоҳотлар бошланди.

photo_2018-04-01_13-21-36

Айниқса, Суперлига ва Про-лига мусобақаларининг ташкил этилиши Ўзбекистон чемпионати савияси ошишига сабаб бўлди. Энг муҳими, мухлислар ташрифи ҳам ошиб бормоқда. Ўтган давр оралиғида ўзбек футболи кўплаб ютуқларга эришди. Олимпия терма жамоамизнинг Осиё чемпиони бўлгани бунга яққол мисол бўла олади. Олдинда эса бизни янги зафарлар кутиб турибди. Асосий мақсад ўзбек спорти, хусусан, ўзбек футболини жаҳонда ўз ўрнига эга бўлишини таъминлаш, халқаро майдонларда юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилиш, терма жамоаларимиз Жаҳон чемпионатлари ва Олимпияда ўйинларига йўлланмаларини қўлга киритишига эришиш.

Умид Муҳаммаджоновичнинг қисқа фурсат ичида ўзбек футболи ривожига қўшган ва қўшиб келаётган ҳиссаси беқиёсдир.

“Қўқон-1912” жамоаси ва қўқонлик футбол мухлислари номидан Умид Муҳаммаджоновичга мустаҳкам соғлиқ, узоқ умр, оилавий хотиржамлик, куч-қувват тилаб қоламиз!

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Bunyodkor410
2OKMK410
3Nasaf48
4Dinamo48
5Buxoro46
6Andijon46
6Neftchi46
6Xorazm36
9Navbahor45
10Paxtakor43
11So'g'diyona43
12Qizilqum33
13Qo'qon-191243
14Surxon43
U-21 биринчилиги
#КлубЎО