22.07.2018
Ҳозиргина Қаршидаги “Марказий” стадионда Pepsi суперлиганинг 18-туридан ўрин олган “Насаф” – “Қўқон-1912” ўйинидан олдинги йиғилиш бўлиб ўтди.
Йиғилишда ҳар икки жамоа вакиллари ва учрашув комиссари Р Черников ҳамда ҳакамлар назоратчиси М Исмоиловлар иштирок этишди. Йиғилишда ўйиндаги ташкилий масалалар кўриб чиқилди. Эртага бўладиган учрашувда жамоалар қандай рангдаги либосларда майдонга тушишлари борасида келишиб олинди.
Унга кўра, эртанги баҳсда меҳмонлар “Қўқон-1912” жамоаси оқ рангли формаларда, дарвозабонимиз қизил-қора либосда майдонга тушади. Мезбонлар “Насаф” футболчилари эса қизил рангли либосларда майдонга тушадиган бўлишди.