03.08.2018
Сhampionat.asia сайти анъанасига мувофиқ Пепси Суперлига 20-турининг энг яхшиларини эълон қилди. Бу галги лауреатлар орасида бош мураббиймиз Нўъмон Ҳасанов ва жамоамиз етакчиси Жавоҳир Сидиқовлар ўрин олишди.
Шунингдек турнинг рамзий терма жамоасидан 4 нафар футболчимиз жой олди.
Тур мураббийи – Нўъмон Ҳасанов
“Қўқон-1912″нинг Тошкентда “Бунёдкор” устидан қозонган ғалабасида албатта Нўъмон Ҳасановнинг ҳиссаси катта бўлди.
Тур сенсациясини қайд этган учрашувда “Қўқон-1912” “Бунёдкор”га нисбатан анча ёрқин футбол кўрсатди ва ҳақли равишда ғалабани тантана қилди. Бу ғалабада эса Нўъмон Ҳасановнинг учрашувга тайёрлаган тактикаси тўлиқ иш берди. Шу боисдан ҳам тур мураббийи сифатида Нўъмон Ҳасанов эътироф этилди.
Тур футболчиси – Жавоҳир Сидиқов
“Қўқон-1912” плеймекри Жавоҳир Сидиқов мазкур турда энг яхши футболчи сифатида тан олинди.
“Бунёдкор” билан бўлган баҳсда Жавоҳир Сидиқов ўзининг ажойиб ҳаракатлари эвазига рақиб ҳимоячилари доим босимда ушлаб туришга эришди. “Қўқон-1912” кўплаб ҳужумлари ҳам айнан Сидиқов орқали ривожлантирилди. Учрашувдаги дастлабки голни урган Ҳакимовни айнан Сидиқов тўп билан таминлади ҳамда ўйинга “нуқта” қўйган гол муаллифига айланди. Сидиқов бутун учрашувни бир маромда, юқори даражада ўтказишни уддасидан чиқди. Шу боисдан ҳам Жавоҳир Сидиқов тур футболчи сифатида эътирофга лойиқ кўрилди.
Рамзий терма жамоа (4-4-2):
Дарвозабон: Роман Абдулов (АГМК)
Ҳимоячилар: Олег Зотеев (“Локомотив”), Игорь Йелич (“Локомотив”), Ғиёс Комилов (“Қўқон-1912”), Сайдулло Раҳматов (“Насаф”)
Ярим ҳимоячилар: Иқбол Маликжонов (Қўқон-1912), Жавоҳир Сидиқов (“Қўқон-1912”), Жасур Ҳасанов (АГМК), Санъат Шихов (“Бухоро”)
Ҳужумчилар: Зафар Полвонов (АГМК), Жасур Ҳакимов (“Қўқон-1912”).
Манба: championat.asia