11.08.2018
Pepsi суперлиганинг 21-турида бизни шиддатли ўйинлар кутиб турибди.
Бизнингча энг марказий ўйин Қўқонда бўлади.
«Қўқон-1912» футболчилари «Пахтакор»га қарши баҳсга жиддий тарзда тайёргарлик олиб бормоқдалар. Кечаги машғулотларда мураббийларимиз ўйинда бўладиган турли тактик схемалар устида иш олиб бордилар. Машғулотлар асосан тўп билан бўлди. Жамоа таркибига Ўзбекистон U-23 жамоаси билан Въетнамга кетган Ойбек Рустамов ҳамда дарвозабон Сарвар Каримовлар келиб қўшилди. Жамоамиз «юраги»га айланган Жавоҳир Сидиқов эса Ўзбекистон олимпия терма жамоаси билан Индонезия давлатига жўнаб кетди.