ҚЎҚОНДА ЖАНГОВОР ДУРАНГ
the_title()

12.08.2018

Бугунги учрашув ҳар икки жамоа учун муҳим аҳамият касб этарди. Бугунги баҳс ҳар икки жамоа учун ҳаёт-мамот жангига айланганди. Шунинг учун футболчиларимиз бугунги баҳсга жиддий тайёргарлик куришганди. Бугунги баҳс олдидан таркибимизда йўқотишлар бор эди. Хусусан, жамоамиз етакчиси Жавоҳир Сидиқов Ўзбекистон олимпия терма жамоаси билан Осиё ўйинларида иштирок этиш учун Индонезияга жўнаб кетган бўлса, Жасур Ҳакимов “Пахтакор”дан ижарага олингани учун майдонга туша олмасди. Унинг шартномасида “Пахтакор”га қарши тўп сурмаслиги кўрсатилган.
Учрашувдан аввал ПФЛ томонидан июль ойида энг яхши дарвозабон деб топилган Элдор Суюнов совринни қабул қилиб олди.
Ўйин кутилганидек шиддатли ҳужумлар остида бошланди. Футболчиларимиз илк дақиқалардан олдинга ташланишди. Биринчи бўлимнинг ярмига қадар ҳар икки жамоа вакиллари шиддатли ҳужумларни ташкил этишди. Бироқ вазиятлардан фойдалана олишмади.
34-дақиқада вакилларимизда яхши имконият вужудга келди. Асадов илдамроқ ҳаракат қилганида рақиб дарвозабони билан бирга-бир вазиятга чиқиб кетиши мумкин эди. 37-дақиқада Мерзляков-Бердиев-Асадов комбинацияси чиройли кўриниш олди. Охирги вазиятда Асадов бироз тўпга ета олмади. 42-дақиқада вакилларимиз бурчак тўпи тепиш ҳуқуқига эга бўлишди. Бурчакдан оширилган тўпдан кейин рақиб дарвозаси олдида хавфли вазият вужудга келди. Сўнгги паллада Иқбол Маликжоновнинг зарбаси ноаниқ бўлди. Танаффусга жамоалар нурсиз дуранг билан чиқиб кетишди.
Иккинчи бўлимни футболчиларимиз ҳужумкор руҳда бошлашди. 52-дақиқада меҳмонлар ҳисобни очишди. Рақибларимизнинг навбатдаги ҳужумидан кейин Милич ўз дарвозамизни ишғол этиб қўйди. Гол ўтказиб юборгач, футболчиларимиз катта куч билан ҳужумга ўтишди. 58-дақиқада Мурод Холмуҳаммедовнинг жаримадан тепган тўпи жонли деворга тегиб қайтди. 60-дақиқада Қувондиқ Рўзиев чиройли тарзда жарима майдончасига кириб бориб, тўпни қулай вазиятда турган шеригига оширди. Зарбадан кейин эса Суюнов “Пахтакор”ни муқаррар голдан сақлаб қолди.
75-дақиқада вакилларимиз ҳисобни тенглаштиришди. Қанотдан бошланган ҳужумни Носир Отақўзиев рақиб дарвозасига жойлаб қўйди. Бу ерда Қувондиқ Рўзиевнинг ҳаракатларини таъкидлаш жоиз.
Сўнгги дақиқаларда футболчиларимиз меҳмонлар дарвозаси олдида кетма-кет ҳужумлар ташкил этишди. Умуман олганда, учрашувнинг охирги дақиқалари шиддтали ва кескин курашлар остида ўтди. Аммо мухлисларга бошқа гол куриш насиб этмади. Шу тариқа, ушбу жамоаларнинг Қўқонда ўтган кетма-кет тўртинчи учрашувида дуранг натижа қайд этилди. Буларнинг учтаси 1:1 ҳисобида якунланди.

Pepsi суперлига
21-тур
“Қўқон-1912” – “Пахтакор” – 1:1 (0:0)
Ҳакамлар: Шерзод Қосимов, Расул Фозилов, Мўмин Мажидов, Жасур Мухторов.
Назоратчи: Сайфиддин Эрматов.
Комиссар: Маъмур Саидқосимов.
Голлар: Носир Отақўзиев – 75. – Марко Милич – 52 (автогол).
“Қўқон-1912”: 1. Ўткир Юсупов, 5. Ғиёс Комилов, 11. Фирдавс Асадов (4. Баҳодир Акрамов – 88), 15. Ойбек Рустамов, 17. Қувондиқ Рўзиев, 19. Суҳроб Бердиев (9. Носир Отақўзиев – 69), 22. Мурод Холмуҳаммедов, 23. Александр Мерзляков, 55. Дарко Гожкович (96. Муҳаммаданас Ҳасанов-57), 65. Марко Милич, 79. Иқбол Маликжонов.
Захира: 71. Сарвар Каримов, 41. Савелий Абрамов, 78. Бехруз Садиллоев, 97. Муслим Қурбонов.
“Пахтакор”: 25. Элдор Суюнов, 4. Шерзод Аъзамов, 7. Азим Аҳмедов (10. Жамшид Искандеров – 59), 8. Дилшод Раҳматуллаев, 11. Исмаэль Гонсалвеш (18. Баҳром Абдураҳимов – 82), 29. Владимир Козак, 34. Фаррух Сайфиев, 55. Марко Симич, 69. Драган Черан, 77. Тиаго Безерра (21. Камолиддин Тожиев – 70), 88. Игорь Сергеев.
Захира: 12. Александр Лобанов, 2. Акмал Шораҳмедов, 6. Жаҳонгир Аҳмадов, 15. Егор Кримец, 27. Достон Ибрагимов, 40. Алишер Салимов.

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Mash'al2652
2Buxoro2649
3QO'QON-19122642
4Sho'rtan2637
5Aral2635
6Xorazm2628
7Olimpik Mobiuz2621
8Do'stlik2617
U-21 биринчилиги
#КлубЎО