Ўзбекистон футболи
Жаҳон футболи
Фарғона футболи
FC Qo'qon

Создайте свою визитку
Ўзбекистон ОТЖнинг Осиё ўйинлари нимчорак финалидаги рақиби маълум бўлди

22.08.2018

Индонезияда давом этаётган Осиё ўйинларининг футбол мусобақасида гуруҳ босқичига якун ясалди.

Турнирда 25 жамоа 6 гуруҳга бўлинган ҳолда плей-офф учун кураш бошлаган эди. Гуруҳларда 1-2 ўрин эгалари тўғридан тўғри кейинги босқичга йўл олган бўлса, учинчи ўрин соҳиби бўлган олтита жамоа орасидан энг яхши кўрсаткичга эга тўрттаси ҳам гуруҳдан чиқди. «В» ва «D» гуруҳларида 3-ўринни эгаллаган Таиланд ҳамда Покистон олимпия термалари ўз иштирокини якунлайдиган бўлди.

Нимчорак финалда Равшан Ҳайдаров бошчилигидаги Ўзбекистон жамоасига Ҳонгконг олимпиячилари рақиб бўлади. Учрашув 23 август, пайшанба куни Бекаси шаҳридаги «Сикаранг» стадионида бўлиб ўтади. Ушбу баҳснинг музаффар жамоаси чорак финалда 26 август куни Эрон – Жанубий Корея жуфтлиги ғолиби билан рўбаро келади.

Қайд этиш жоиз, Ҳонгконг «А» гуруҳида 3-ўрин билан плей-оффга чиқди. Жамоа дастлабки икки ўйинида аутсайдерларни мағлуб этиб (Лаос – 3:1, Хитой Тайпейи – 4:0), гуруҳда 2-ўринни олган Фаластин билан 1:1 ҳисобида дуранг қайд этди. Сўнгги турда эса бешлик ғолиби Индонезияга имкониятни бой берди – 1:3.

ОСИЁ ЎЙИНЛАРИ
Нимчорак финал
23 август
14:00. Фаластин – Сурия
14:00. Ўзбекистон – Ҳонгконг
17:30. Вьетнам – Баҳрайн
17:30. Эрон – Жанубий Корея

24 август
14:00. Хитой – Саудия Арабистони
14:00. Индонезия – БАА
17:30. Малайзия – Япония
17:30. Бангладеш – КХДР

Ўйинлар бошланиши Тошкент вақти билан кўрсатилган

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Buxoro1838
2Mash'al1835
3Sho'rtan1931
4Aral1928
5QO'QON019121927
6Xorazm1918
7Olimpik Mobiuz1915
8Do'stlik1911
U-21 биринчилиги
#КлубЎО