18.09.2018
14-16 сентябрь кунлари Суперлигада иккинчи босқич баҳсларига старт берилди. 23-тур доирасида ўтказилган учрашувларнинг натижаларидан яхши хабардорсиз. Сhampionat.asia сайти ўз анъанасига кўра турнинг энг яхшиларини аниқлади.
Тур голи – Жавоҳир Сидиқов
Турнинг энг чиройли голи деб “Қўқон-1912” ярим ҳимоячиси Жавоҳир Сидиқовнинг “Насаф” дарвозасига киритган голини топдик. Сидиқов учрашувнинг 63-дақиқасида тахминан 23-24 метрлар масофадан белгиланган жарима зарбасини Санжар Қувватов дарвозасининг тўққизлигига жуда чиройли тарзда жойлаб қўйди, деб ёзади championat.asia сайти.
Суперлига
23-тур рамзий терма жамоаси (4-5-1)
Дарвозабон: Абдумавлон Абдужалилов (“Нефтчи”)
Ҳимоячилар: Олег Зотеев (“Локомотив”), Игорь Голбан (Навбаҳор), Шукурали Пўлатов (“Нефтчи”), Фарруҳ Сайфиев (“Пахтакор”).
Ярим ҳимоячилар: Жавлон Иброҳимов (“Бунёдкор”), Икром Алибоев (“Локомотив”), Жавоҳир Сидиқов (“Қўқон-1912”), Шерзод Каримов (“Навбаҳор”), Элгужа Григалашвили (“Қизилқум”).
Ҳужумчилар: Драган Черан (“Пахтакор).