20.09.2018
Кеча “Қўқон-1912 W” аёллар жамоаси Ўзбекистон кубоги 1/8 финал жавоб учрашуви доирасида “Нефтчи-W жамоасини қабул қилди. “Марказий” стадионда бўлиб ўтган “дерби”да кескин курашлар остида ўтди. Учрашувнинг асосий вақтида 2:0 ҳисобида якунланди. Фарғонадаги баҳсда ҳам шу ҳисоб қайд этилганди. Қўшимча бўлимларда эса томонлар биттадан тўп киритишди. Айнан қўшимча бўлимларда киритган гол меҳмонларни кейинги босқичга олиб чиқди.
Қўқшимча бўлимларда вакилларимиз пенальтини аниқ амалга ошира олишмади. Шунингдек, битта гол инобатга олинмади.
Ўзбекистон кубоги
1/8 финал жавоб учрашуви
“Қўқон-1912-W” – “Нефтчи-W” – 3:1 (асосий вақт 2:0, қўшимча таймлар 1:1).
Биринчи учрашув: 0:2