Ғалаба муборак, Ўзбекистон!

17.10.2018

Кеча Ўзбекистон миллий терма жамоаси навбатдаги ўртоқлик учрашувини ўтказди. Эктор Купер шогирдларининг бу галги рақиби – Қатар терма жамоаси бўлди. “Миллий” стадионида бўлиб ўтган ушбу учрашувда Қўқон футболи учун тарихий воқеалар содир бўлди. Бош жамоамиз асосий таркибида “Қўқон-1912”нинг икки нафар аъзосининг майдонга тушиши ҳар доим ҳам кузатилмайди. Ундан ташқари, дарвозабонимиз Ўткир Юсупов терма жамоадаги ўзининг дебют учрашувини ўтказди.

photo_2018-10-17_06-33-49

photo_2018-10-17_06-34-03

Бу сафар ҳам ажойиб ўйин намойиш этган Ўзбекистон миллий терма жамоаси Қатарни 2:0 ҳисобида мағлубиятга учратди. Ушбу ажойиб ғалаба билан бутун Ўзбекистон халқини, ЎФА раҳбариятини табриклаймиз. Терма жамоамизнинг ғалабали одими бардавом бўлишини тилаб қоламиз.

Жавоҳир Сидиқов ва Ўткир Юсуповларга ҳам ажойиб ўйин учун миннатдорчилик изҳор этамиз.

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Bunyodkor410
2OKMK410
3Nasaf48
4Dinamo48
5Buxoro46
6Andijon46
6Neftchi46
6Xorazm36
9Navbahor45
10Paxtakor43
11So'g'diyona43
12Qizilqum33
13Qo'qon-191243
14Surxon43
U-21 биринчилиги
#КлубЎО