24.10.2018
Бугун ўзбек футболининг ватани бўлмиш – кўҳна ва навқирон Қўқон шаҳрида яна бир футбол байрами. “Қўқон-1912” жамоаси бугун Pepsi суперлига 27-тур доирасида Фарғонанинг “Нефтчи” клубини қабул қилади. Қўқондаги “Марказий” ўйингоҳда бўлиб ўтадиган мазкур учрашув соат 18:00да старт олади. Барча мухлисларимизни стадионга келиб, жамоамизни қўллаб-қувватлашга чорлаб қоламиз. Зеро, ишқибозларнинг далдаси футболчиларимизга катта руҳий мадад бўлиши шубҳасиз. “Қўқон-1912”нинг муваффақиятларида мухлисларимизнинг ҳиссаси беқиёс эканлиги ҳеч кимга сир эмас. Қўқонлик мухлислар Республикада етакчи саналиши ҳам бежиз эмас. Бугун яна бир бор барчамиз бирлашиб жамоамизни қўллаб-қувватлаш пайти келди. Яна бир марта мамлакатимиздаги энг яхши мухлислар Қўқонда эканлигини кўрсатишимиз лозим. Ҳар доим сизлар бизга содиқ бўлиб қолишларингизга ишонамиз.
Барчангизни “Марказий”да кутиб қоламиз. Ўтказиб юборманг, суперлигада супер ўйин! “Вилоят дербиси”ни ўтказиб юборманг!