Ўзбекистон футболи
Жаҳон футболи
Фарғона футболи
FC Qo'qon

Создайте свою визитку
Баҳром Ҳайдаров: Бугун “дерби”га хос ўйин бўлди

24.10.2018

Pepsi суперлига 27-туридан ўрин олган “Қўқон-1912” – “Нефтчи” ўйинидан кейинги матбуот анжуманинг биринчи қисмида “Нефтчи” бош мураббийи Баҳром Ҳайдаров иштирок этди.

– Бу мавсумда қўқонликларга қарши тўртинчи бор тўқнаш келдик. “Дерби” доимо шиддатли тарзда ўтган. Бугун баъзи бир сабабларга кўра, асосий таркибнинг бир қатор ўйинчилари иштирок эта олишмади. Аброр Исмоилов ва Шерзод Ҳакимовларнинг йўқлиги билинди.

“Қўқон-1912” асосан стандартларга эътибор беришни шогирдларимга айтгандим. Лекин барибир мен хавфсираган нарса бўлди. Шуни айтишим керакки, бугун ҳар икки жамоа ҳам яхши ўйнади. “Қўқон-1912”га кейинги учрашувларда омад тилайман.

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Buxoro816
1QO'QON-1912816
3Mash'al815
4Aral814
5Xorazm810
6Sho'rtan89
7Olimpik Mobiuz88
8Do'stlik80
U-21 биринчилиги
#КлубЎО