25.10.2018
Кеча жамоамиз “Вилоят дербиси”да Фарғонанинг “Нефтчи” клубини қабул қилди. “Марказий” ўйингоҳда бўлиб ўтган баҳсда футболчиларимиз 2:0 ҳисобида ғалаба қозонишди.
Учрашув кутилганидек шиддатли ва кескин курашлар остида ўтди. Бир сўз билан айтганда, ҳақиқий “дерби” бўлди.
Қуйида ушбу баҳсга бағишланган фотомақола билан танишинг:
Футболчиларнинг майдонга чиқиб келиши…
Учрашув бир дақиқалик сукут билан бошланди.
Жамоамизнинг асосий таркиби
Эски танишлар янги тўқнашув олдидан. Ўйинни дунёнинг энг яхши ҳакамлардан бири бўлган Равшан Эрматов бошқариб борди.
Жасур Ҳакимов учун ўйин кўнгилсиз бошланди.
Натижада майдонни эрта тарк этишга мажбур бўлди.
Ойбек Рустамов эса дисквалификация сабаб учрашувни томошабин сифатида кузатиб борди.
Гоооол. Рақиб дарвозаси ишғол этилмоқда.
Гол муаллифи – “ўзимизнинг” – Дарко! Гожкович ўйин қаҳрамони бўлди.
Андрей Сидоров собиқ жамоасига қарши баҳсни асосий таркибда бошлади.
Буни “дерби” дейдилар! Сизлар нима деб ўйлагандиларинг.
“Дерби”ни сариқ карточкаларсиз тасаввур этиш қийин. Эрматов ҳеч бир футболчини айб ўтирмади.
Жавоҳир Сидиқов ва Қўқондиқ Рўзиевлар доимгидек фаол. Улар рақиб футболчиларига тиним беришмади.
Ушбу етакчиларимиз ҳам ўйин давомида тиним билишмади. Ғалабада уларнинг ҳиссаси ҳам катта бўлди.
Иккинчи гол рақиб дарвозасида. Бу ерда “Нефтчи” посбони ҳеч нарса қила олмади.
Бу сафар ҳам Дарко ўзини кўрсатди. Унинг голлари қимматли очкони тақдим этди.
Гол шундай тарзда нишонланди.
Мураббийлар учрашув боришини катта ҳаяжон билан кузатиб боришди. Бу ўйинни хотиржам кўриб бўлмасди.
Захирадан майдонга тушган Фирдавс Асадов ҳам анча фаоллик кўрсатди.
Учрашув 2:0 ҳисобида поёнига етди.
Мухлисларимизга ҳам алоҳида раҳмат айтамиз. Улар хурсанд ҳолда уйларига қайтадиган бўлишди.
Мураббйилар бир-бирига омад тилашди.