“НАСАФ” – “ҚЎҚОН-1912”: 20-УЧРАШУВ АРАФАСИДА

30.10.2018

1 ноябрь куни жамоамиз PEPSI Супeрлига 28-тур доирасида Қаршида “Насаф” меҳмони бўлади. Қуйида ушбу  ўйинга доир статистик маълумотлар билан танишинг.

Ўзаро ўйинлар

Ушбу жамоалар шу кунга қадар Ўзбекистон чемпионати доирасида ўзаро 19 марта майдонга тушишган. Ўйинларнинг 13 тасида қаршиликлар ғалаба қозонишган. Тўртта баҳсда футболчиларимизнинг қўли баланд келган. Иккита учрашувда муроса йўли танланган. Тўплар нисбати-20-37 “Насаф” фойдасига. Ўзаро ўйинларда жамоамиз 14 очкони қўлга киритган. “Аждарлар”нинг бу борадаги кўрсаткичи 41 тага тенг.

Превью

Қарши шаҳрида бўлиб ўтган сўнгги бешта учрашув:

23.07. 2018  “Насаф” – “Қўқон-1912” – 1:0

06.08. 2017  “Насаф” – “Қўқон-1912” – 3:0

15.04. 2016  “Насаф” – “Қўқон-1912” – 1:0

02.04. 2015  “Насаф” – “Қўқон-1912” – 3:0

18.06. 2003  “Насаф” – “Қўқон-1912” – 4:0

Мавсумдаги тўртинчи ўйин

DSC_5957 копия

PEPSI Супeрлигада бу жамоалар уч марта тўқнаш келишди. Ўйинларнинг иккитасида дуранг натижа қайд этилган бўлса, битта учрашувда қаршиликлар ғалаба қозонишди. Дуранг билан тугаган ҳар икки баҳс ҳам Қўқонда ўтказилган. 23 июль куни Қаршида бўлиб ўтган беллашувда Рўзиқул Бердиев шогирдлари кичик ҳисобда зафар қучган.

DSC_5629 копия

Бошланиш вақтлари

PEPSI Супeрлига 28-туридан ўрин олган “Насаф” – “Қўқон-1912” учрашуви 1 ноябрь куни соат 18:00да Қаршидаги “Марказий” ўйингоҳда бўлиб ўтади. 31 октябрь куни эса ушбу жамоаларнинг ўринбосарлари ўзаро майдонга тушишади.

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Bunyodkor410
2OKMK410
3Nasaf48
4Dinamo48
5Buxoro46
6Andijon46
6Neftchi46
6Xorazm36
9Navbahor45
10Paxtakor43
11So'g'diyona43
12Qizilqum33
13Qo'qon-191243
14Surxon43
U-21 биринчилиги
#КлубЎО