07.11.2018
Қўқон футболида янги саҳифа очилмоқда. Ўзбек футболи ватани яна бир ўзига хос тарихий воқеа бўсағасида турибди.
«Қўқон-1912» жамоаси Ўзбекистон чемпионатларидаги 400-ўйинини ўтказиш арафасида. 13-мавсум кучлилар сафида иштирок этаётган қўқонликлар шу кунга қадар 399 та учрашув ўтказишга муваффақ бўлишди.
Шуларнинг 143 тасида жамоамиз ғалаба қозонган. 59 учрашувда ғолиб номи аниқланмаган. 197 та ўйинда мағлубиятга учраган. Тўплар нисбати 531 – 728. Умумий очколар 488 тани ташкил этади.
PEPSI Суперлига 30-тур доирасидаги АГМК билан бўладиган учрашув жамоамизнинг Ўзбекистон чемпионатидаги 400-ўйини сифатида тарихда қолади.
Айтганча, жамоамизнинг 300-юбилей учрашуви ҳам айнан олмалиқликларга қарши кечган баҳсга тўғри келганди. Уша ўйин 2015 йилнинг 26 август санасида бўлиб ўтганди. Мана орадан шунча вақт ўтиб, яна юбилей учрашуви шу жамоа билан ўйинда юз бермоқда.