Бош мураббийимиз “ПРО” дипломи бўйича халқаро мураббийлик курсларида

15.11.2018

Ўзбекистон футбол ассоциацияси томонидан юртимиздаги футбол мураббийларининг малакасини ошириш, мураббийлик фаолиятини ривожланитириш бўйича бир қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, кеча “Чиғатой” спорт базасида ОФК дастури асосида “ПРО” дипломи учун халқаро мураббийлик курслари бошланди. Ўқув курсларининг очилиш маросимида ЎФА бош котиби Сардор Раҳматуллаев, ПФЛ бош директори Омон Ғофуров, ФИФА инструкторлари  Гарри Филипс ва Бадр Аҳмад, шунингдек, бошқа расмий шахслар иштирок этишди.
“Ўзбекистонга яна ташриф буюрганимдан хурсандман. ФИФА инструктори сифатида юртингизга учинчи марта келишим. ЎФА томонидан ушбу халқаро ўқув курсларини ўтказишда кўрсатилаётган ёрдам учун катта миннатдорчилик билдириб ўтмоқчиман. Мен бу ерга шундоқ ҳам ўз ишини устаси бўлган мураббийларни ўқитиш учун эмас, шунчаки ўз билимларим билан ўртоқлашиш учун келганимни ҳам таъкидлаб ўтмоқчиман”, – деди Гарри Филипс очилиш маросимида сўзлаган нутқида.
“Мен ҳам Ўзбекистонга учинчи марта келишим. Лекин ФИФА инструктори сифатида биринчи марта ташриф буюрдим. Менга Ўзбекистонда бўлиш жуда ёқади. Бу ерда ҳамиша ажойиб муҳит ҳукмрон. Мен Ўзбекистоннинг турли терма жамоалари иштирокини доимо кузатиб бораман”, – деди Бадр Аҳмад.
“ПРО” дипломи учун ўтказилаётган халқаро мураббийлик курсларида Рўзиқул Бердиев, Улуғбек Бақоев, Жаъфар Ирисметов, Нўъмон Ҳасанов, Жасур Абдураимов, Ҳамид Актамов каби машҳур мутахассислар иштирок этишаётганини таъкидлаб ўтиш зарур.

 

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Mash'al2652
2Buxoro2649
3QO'QON-19122642
4Sho'rtan2637
5Aral2635
6Xorazm2628
7Olimpik Mobiuz2621
8Do'stlik2617
U-21 биринчилиги
#КлубЎО