Сергей Лушчан: “Энди ўтиш турниридаги рақибимизни кутамиз”

25.11.2018

Pepsi Суперлига  31-туридан  ўрин олган “Қўқон-1912” – “Сўғдиёна”  учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг биринчи қисмида меҳмонлар устози Сергей Лушчан ва “Сўғдиёна” етакчиларидан бири Элёр Орифовлар  иштирок этишди.

Сергей Лушчан: Бугунги баҳсда бизга ғалаба зарур эди. Ўйинни ҳимоядан олиб бордик. Бугун қарши ҳужумда ўйнадик. Бир қатор вазиятларга эга бўлдик. Энди  плей-оффга тайёргарлик кўрамиз. Ўтиш турниридаги рақибимизни кутамиз.
Санжар Рашидов акасидан кам бўлмаган иқтидорга эга. Ўйлайманки меҳнат қилишда давом этса, Ўзбекистондан яна бир футбол юлдузи чиқади.

Элёр Орифов: – Бугунги ўйинга яхши тайёргарлик кўргандик. Қарши ҳужумда самара келтиришга ҳаракат қилдик.Ҳимояга кўпроқ эьтибор қаратдик.  Ҳужумга ўтишда озгина оқсадик. Кейинги ўйинларда ғалаба қозониш учун майдонга тушамиз.

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Mash'al2652
2Buxoro2649
3QO'QON-19122642
4Sho'rtan2637
5Aral2635
6Xorazm2628
7Olimpik Mobiuz2621
8Do'stlik2617
U-21 биринчилиги
#КлубЎО