25.11.2018
Pepsi Суперлига 31-туридан ўрин олган “Қўқон-1912” – “Сўғдиёна” учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида жамоамиз устози Нўъмон Ҳасанов ва клубимиз етакчиларидан бири Жавоҳир Сидиқовлар қатнашишди.
Нўъмон Ҳасанов: – Ҳар бир мураббий ўз майдонидаги охирги ўйинда ғалаба қозонишни хоҳлайди. Бугун ҳам шундай мақсадда майдонга тушгандик. Шогирдларимга ҳам буни тушунтиргандим. Аммо ниятимизга етолмадик. Жавоҳир Сидиқов ҳамда Ўткир Юсуповлар миллий терма жамоамиз билан Австралиядан учиб келишди. Узоқ парвоз, барибир чарчоқ аломатлари ҳам ўз таъсирини ўтказди. Йигитлардан аниқ паслар билан ўйнашни талаб қилдим. Афсуски майдонимиз ҳолати ҳам чиройли ўйин кўрсатишга панд берди. Олмалиқда кўрдиларинг , яхши майдонда футболчилар яхши ўйин кўрсатишди. Кейинги ўйинимиз Фарғонада, бу ўйинга астойдил тайёрланиб, сўнгги турда мухлисларимизни хурсанд қилишга ҳаракат қиламиз.
Жавоҳир Сидиқов: – Бугун ҳар икки жамоага ҳам ғалаба зарур эдик. Биз ғалабага ҳақли ўйин кўрсатдик. Мураббийимизнинг кўрсатмаларини тўлиқ бажармаганимиз ҳам панд берди. Охирги ўйинда меҳмонда тўп сурсак ҳам фақат ғалаба учун майдонга тушамиз. Мухлисларимизга бизни ажойиб тарзда қўллаб туришгани учун миннатдорчилик билдираман.