Ўткир Юсупов: “Нефтчи” кўплаб футболчиларни дилини оғритган”

07.12.2018

“Қўқон-1912” жамоаси бу йил Суперлигада жон сақлаб қолиш учун кураш олиб борди ва келаси йил ҳам Суперлига баҳсларида иштирок этадиган бўлди. Ўткир Юсупов Ўзбекистон миллий терма жамоаси сафида Австралияда бўлиб ўтган ўртоқлик учрашувида иштирок этиб қайтди. Биз Юсупов билан боғланиб Суперлига баҳслари ва Ўзбекистон МТЖ ҳақида суҳбатлашдик.

– “Қўқон-1912” жамоаси учун бу йилги Суперлига баҳслари қандай ўтди?

– Бу йилги Суперлига баҳслари жуда ҳам қизиқарли ўтди, деб ўйлайан. Сабаби “Қўқон-1912” жамоаси учун омадли ўтди десам ҳам бўлади. Кучли олтилик гуруҳига кира олмаган бўлсак ҳам қуйи олтиликда жон сақлаб қолиш учун кураш олиб борджик. Қуйи олтиликда бир қатор қизиқарли ва курашларга бой ўйинлар бўлиб ўтди.

– Олдингларга раҳбарият томонидан қўйилган вазифа қай даражада уддаланди?

– Раҳбарият томонидан олдимизга кучли олтиликка кириш вазифаси қўйилганди. Клубда молиявий муаммолар пайдо бўлганлиги сабабли кучли олтиликка кира олмадик. Қуйи олтиликдан жой олганимиздан сўнг олдимизга Про-лигага тушиб кетмаслик вазифаси қўйилди. Жон сақлаб қолиш учун барча учрашувларда очко олишга ҳаракат қилдик. Якунда олдимизга қўйилган вазифани уддаладик.

photo_2018-11-30_13-06-01

– “Қўқон-1912” жамоаси жон сақлаб олиш қуйи олтиликда кураш олиб борди. Сиз учун қайси давра қизиқарлироқ ўтди? Кучли олтиликка киришми ёки бўлмасам жон сақлаб қолишми?

– Агарда кучли олтиликка кириб олганимизда бизнинг эгаллайдиган ўрнимиз яхши бўларди. Ўйинларимизни кузатиб борган бўлсангиз, асосан очколарни юқори олтиликдаги жамоалардан тортиб олдик. Қуйи олтиликка тушиб кетганимиздан кейин у ерда жон сақлаш учун кураш олиб бордик. Юқори ва қуйи олтиликда ҳам қизиқарли ўйинлар бўлди.

– Ҳозирча “Қўқон-1912” жамоаси билансиз. Бошқа жамоага ўтиш ният борми? Бошқа клублардан таклифлар борми?

– Яқин кунларда “Қўқон-1912” жамоаси билан тузган шартномам ўз якунига етади. Бошқа жамоалардан таклифлар бор. Оила аъзоларим билан ушбу таклифларни кўриб чиқиб маслахатлашамиз. Таклифлар орасида яхшироғи бўлса “Қўқон-1912” жамоасидан кетишим мумкин.

– Биламизки сиз “Нефтчи” жамоасида ҳам фаолият олиб боргансиз. Ушбу жамоанинг Про лигага тушиб кетишига, икки йилдан бери клубнинг ишлари юришмаслигига нима дея оласиз?

DSC_6810 копия

– “Нефтчи” жамоаси бой тарихга эга. Ушбу клубнинг икки йилдан буён омади келмаяпти. “Нефтчи” жамоасининг бир қатор футболчилардан қарзи бор. “Нефтчи” кўплаб футболчиларни дилини оғритган. Клубнинг бундай аҳволга тушишига мана шу нарса ҳам сабаб бўлиши мумкин.

– Сиз аввал “Машъал”, “Насаф” ва “Нефтчи” жамоаларида фаолият юритгансиз. Бу савол сиз учун ғалати туюлиши мумкин. Лекин сиз кетганингиздан сўнг ушбу жамоаларнинг иши бироз орқага кетди. Яъни “Насаф”нинг ҳозирги ҳолати яхши эмас. “Машъал” про лигада иштирок этмоқда. “Нефтчи” Про лигага йўл олди. Шунга қандай фикр билдирасиз?

– “Машъал” жамоасида ҳам ажойиб дамларни ўтказганман. Кетма-кет икки йил бешинчи поғонани эгаллаганмиз. Владимир Фомичёв ёш футболчиларга кўпроқ эътибор бергани учун “Машъал” биринчи лигага равона бўлди. Кейин мен Қаршининг “Насаф” жамоасига кўчиб ўтдим. “Насаф” жамоаси билан кетма-кет икки йил учинчи ўринни эгалладик. “Насаф”нинг ўзига яраша зўр тизими бор. Шу кунга қадар мана шу тизимда ишлаб келишмоқда. Бу йил “аждарлар”да бироз молиявий пасайиш бўлди. Шунинг учун ҳам чемпионлик учун курашдан четда қолди. Лекин “Насаф” жуда ҳам кучли жамоа.

photo_2018-10-17_06-33-49

– Сиз учун бу йилги суперлига баҳсларидан қай бири қизиқарли ўтди?

– Кўплаб футбол мухлисларига бу йилги чемпионат тизими мақул келди, деб ўйлайман. Суперлига баҳслари жуда ҳам қизиқарли ва курашларга бой бўлди. Кейинги йил Суперлига баҳслари бунданда қизиқарли ва шиддатли бўлади, деб ўйлайман.

– “Қўқон-1912” жамоасининг Ўзбекистон кубогидаги иштироки ҳақида нима дея оласиз?

– Ўзбекистон кубогида финал босқичига қадар етиб боришни мақсад қилган эдик. Ярим финалга қуръа ташланганда “Пахтакор” бизга рақиблик қиладиган бўлди. Шунда икки баробар куч билан “шерлар”га қарши баҳс олиб борамиз, деб ўйлагандик. Бироз омадимиз келмади ва учрашувнинг дастлабки дақиқасида ўз дарвозамиздан тўп олиб чиқдик. Шундан кейин жамоадошларим бироз “шок” ҳолатига тушиб қолди. Биз учрашувда ҳисобни тенглаштиришга ҳаракат қилдик. Шундан сўнг йўл қўйилган хатолар эвазига мағлубиятга учрадик ва Ўзбекистон кубоги финалидан чиқиб кетдик.

– Ўзбекистон МТЖнинг сўнги икки ўртоқлик учрашуви ҳақида нима дея оласиз? Ливан ва Жанубий Корея терма жамоаларига қарши учрашув ҳақида фикр билдирсангиз.

– Австралияда асосан бор эътибор ўртоқлик ўйинларига қаратилди. Ливан терма жамоасига қарши учрашувда яхши ўйнаб турган пайтимизда биз 10 киши бўлиб қолдик. Шундан сўнг бироз қийналдик. Рақибимиз бундан фойдаланиб олдинга ўтди. Ҳамкасбим Элдор Суюнов 3-4 маротаба жамоамиз дарвозасини голдан сақлаб қолди. Жанубий Корея терма жамоаси жуда ҳам кучли эканлигига яна бир бор амин бўлдик. Ушбу жамоаларга қарши учрашувда биз хатоларимизни кўриб олдик. Хатоларимиз устида яхши ишлаб насиб қилса Осиё чемпионатига камчиликларсиз йўл оламиз.

DSC_0204 копия

– Жанубий Корея терма шу даражада биздан кучли эдими?

– Жанубий Корея терма жмоаси таркибидаги кўплаб футболчилари Европанинг кучли жамоаларида фаолият олиб боришади. Шуни ҳисобига ҳам Жанубий Корея терма жамоаси кучли. Агарда Жанубий Корея терма жамоаси билан Ўзбекистон миллий терма жамоаси бир гуруҳдан жой олса, албатта мағлубиятлар алами олинади.

– Эктор Купер ва унинг ёрдамчилари асосан дарвозабонлар мураббийи ҳақида нима дея оласиз?

– Эктор Купер жуда ҳам хазилкаш мураббий экан. Ҳар қандай вазиятда у жамоадаги футболчиларни қўллаб-қуввайтлайди. Футболчиларга қўлидан келганча яхши шароит қилиб бермоқда. Бир сўз билан айтганда ўз ишини устаси экан.

– Миллий терма жамоа сафида Денис Иванков билан ишлаяпсиз. Ушбу мураббий ҳақида ҳам тўхталиб ўтсангиз.

– Дарвозабонлар мураббийи Денис Иванков билан 2011 йилдан буён бирга ишлаб келяпман. Денис Иванков ўз ишининг устаси. Ушбу мураббий қўл остида машғулот ўтказган дарвозабонларнинг барчаси Суперлигада иштирок этиб келмоқда.

Абдуллоҳ суҳбатлашди

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Mash'al2652
2Buxoro2649
3QO'QON-19122642
4Sho'rtan2637
5Aral2635
6Xorazm2628
7Olimpik Mobiuz2621
8Do'stlik2617
U-21 биринчилиги
#КлубЎО