МАВСУМ-2018 ЯКУНЛАРИ: ЎРИНБОСАРЛАРИМИЗ “КАШФИЁТЛАРИ”

18.12.2018

Якунига етган мавсумга доир маълумотларимизни давом эттирамиз. Бугун мавсум-2018даги ўринбосарларимиз сафида кашфиёт бўлган ёш футболчиларимиз ҳақида сўз юритамиз.

DSC_1071 копия

Муҳаммадали Собиров

Ёзги танаффус чоғида ўринбосарларимизнинг асосий посбони Ислом Абдуллаев Фарғонанинг “Истиқлол” клубига ўтгач, Қўқон футболида яна бир дарвозабон кашф этилди. Муҳаммадали Собиров бир қатор ўйинларда ўзининг ишончли ҳаракатлари билан мухлислар олқишига сазовор бўлди. Бу эса ўзбек футболи ватанида яна бир истеъдод соҳиби этишиб чиқаётганидан далолат.

photo_2018-11-25_10-22-27

Аюбхон Абдураҳимов

Муҳсин Низомиддиновнинг яна бир топилмаси – Аюбхон Абдураҳимовдир. Аюбхон қисқа фурсат ичида ўринбосарлар сафидаги энг яхши ўйинчиларидан бирига айланди. Унинг бир қатор голлари ўринбосарларимизга муҳим очколарни тақдим этганини ҳам алоҳида таъкидлаш жоиз.

Жасур Ёқубов

Мавсум кашфиётларидан бири сифатида – Жасур Ёқубовни ҳам эътироф этиш мумкин. Жасур ҳам мавсумни юқори даражада ўтказди. У ўзининг ишончли ўйинлари орқали бош мураббий Нўъмон Ҳасановнинг эътиборини тортди  ва асосий таркиб билан ўртоқлик ўйинларнинг бирида майдонга тушди.

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Bunyodkor410
2OKMK410
3Nasaf48
4Dinamo48
5Buxoro46
6Andijon46
6Neftchi46
6Xorazm36
9Navbahor45
10Paxtakor43
11So'g'diyona43
12Qizilqum33
13Qo'qon-191243
14Surxon43
U-21 биринчилиги
#КлубЎО