Машғулотлар давом этмоқда

05.01.2019

Аввал хабар бериб ўтганимиздек, 4 январь куни «Қўқон-1912» жамоаси аъзолари Тошкент шаҳридаги йиғинни бошлашди. Футбрлчилар кунига икки маҳал машғулот ўтказишмоқда. Машғулотлар «Пахтакор» академиясига қарашли майдонда бўлиб ўтмоқда. Таркибда ўзгаришлар йўқ. Жамоани расман ҳеч ким тарк этмаган. Тошкентдаги йиғин 26 январга қадар давом этади. Йиғин давомида мураббийлар штаби тўртта ўртоқлик учрашувини ўтказишни режалаштиришмоқда. Айни дамда Суперлига клублари билан музокаралар давом этмоқда. Ўртоқлик ўйинлардаги рақиблар ва учрашувлар санаси хусусида кейинроқ маълумот берамиз.

Шунингдек, Қўқонликлар 28 январдан Фарғонада бўлиб ўтадиган анъанавий «Вилоят Ҳокими Кубоги-2019»да иштирок этишни режалаштиришган.

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Mash'al2652
2Buxoro2649
3QO'QON-19122642
4Sho'rtan2637
5Aral2635
6Xorazm2628
7Olimpik Mobiuz2621
8Do'stlik2617
U-21 биринчилиги
#КлубЎО