19.02.2019
Янги мавсумга тайёргарликнинг сўнгги босқичини Тошкент шаҳрида олиб бораётган “Қўқон-1912” футболчилари айни кунларда машғулотларга зўр беришган.
Нўъмон Ҳасанов шогирдлари кунига икки маҳалдан машғулотларни олиб боришмоқда. Таркибимизда кўрикда бўлиб турган Сербиялик дарвозабон Боян Кнежевич, ҳимоячилар Милош Николич ҳамда Марко Миличларнинг жамоада қолишлари маълум бўлди. Бу футболчилар Тошкент шаҳрида тиббий кўрикдан ўтказилди. Энди эса шартномаларга имзо чекиш қолди.
“Қўқон-1912” футболчилари 21-феврал куни Қаршининг “Насаф” жамоаси билан ўртоқлик учрашувини ўтказадилар.
22-феврал куни эса футболчиларимиз жисмоний тест синовларинини топширадилар.