“Қўқон-1912″ жамоаси жисмоний тайёргарлик бўйича норматив топширди

23.02.2019

Хабарингиз бор Суперлига клублари футболчиларининг жисмоний ҳолати Ўзбекистон Футбол Ассоциацияси томонидан тасдиқланган тест-синовлари орқали назорат қилиб боришади.

Шуни таъкидлаш керакки, бу каби тест-синовлари ўтган мавсумдан бошлаб ўзбек футболида илк марта амалга тадбиқ этилганди. Бу йил ҳам Суперлига жамоалари янги масум олдидан ушбу нормативларни тоширишмоқда.
Кеча Тошкент шаҳридаги “Бунёдкор” академиясига қарашли майдонда “Қўқон-1912” жамоаси футболчилари нормативлар топширишди. Техник ривожлантириш бошқармаси илмий-методик бўлими раҳбари Шамил Исеев бошчилигидаги вакиллари томонидан жамоамиз футболчилари синовдан ўтишди. Футболчилар 30 метрга югуриш, узунликга сакраш, 7х50 метрга югуриш, “Yо-Yо” тест синовлари бўйича нормативлар топширишди.
Бугун “Қўқон-1912” жамоаси “Бухоро” жамоаси билан ўртоқлик учрашувини ўтказади. Бу ўйин “Чиғатой”даги стадионда, соат 10:00да бошланади.

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Bunyodkor410
2OKMK410
3Nasaf48
4Dinamo48
5Buxoro46
6Andijon46
6Neftchi46
6Xorazm36
9Navbahor45
10Paxtakor43
11So'g'diyona43
12Qizilqum33
13Qo'qon-191243
14Surxon43
U-21 биринчилиги
#КлубЎО