25.02.2019
Ҳозиргина Pepsi Superliga янги мавсуми учун қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди. Мазкур маросим Спорт телеканали орқали жонли эфирда намойиш этилди.
Айтиш жоизки, Pepsi Superliga 2019 йилги мавсумда 14та жамоа иштирок этади.
Диёр Имомхўжаев Суперлиганинг янги мавсуми форматини маълум қилди. Унинг айтишига кўра, бир жамоа бир мавсумда минимум 27 ўйинда қатнашади. Суперлига формати 2 давралик тизимда ўтказилади. Диёр Имомхўжаев шунингдек, Ўзбекистон Лига Кубоги ҳам ташкил этилиши режада борлигини маълум қилди.
Қуръа натижаларига кўра, “Қўқон-1912” биринчи турни сафарда “Навбаҳор”га қарши ўтказадиган бўлди.
Pepsi Суперлига
1-тур
“Сурхон” – “Металлург”
“Динамо” – “Насаф”
“Сўғдиёна” – “Бунёдкор”
“Пахтакор” – “Локомотив”
“Навбаҳор” – “Қўқон-1912”
“Андижон” – “Қизилқум”
АГМК – “Бухоро”