Тошкент шаҳридаги йиғин давом этади

03.03.2019

Янги мавсумга тайёргарликни асосий қисмини Тошкент шаҳрида ўтказаётган “Қўқон-1912” футболчилари “Динамо”га қарши ўтказилган ўртоқлик ўйинидан сўнг бугун дам олишди.

Эртадан жамоа аъзолари “Навбаҳор” жамоаси билан бўладиган “водий дербиси”га тайёргарликни давом эттиришади. Футболчиларимиз яна Тошкент шаҳрида машғулотларни давом эттиришади. Pepsi суперлиганинг 1-туридан ўрин олган “Навбаҳор” ҳамда “Қўқон-1912” жамоалари ўртасидаги ўйин қайси стадионда бўлиб ўтишини сўраб кўплаб мухлисларимиздан мурожаатлар бўлмоқда. Ҳозирча бу учрашув қайси стадионда бўлиб ўтиши маълум эмас. Учрашувнинг қаерда ўтказилиши масаласини ўйиннинг номинал мезбонлари “Навбаҳор” жамоаси ҳал қилишади. Ҳозирги кунга қадар учрашув қайси стадионда бўлиб ўтиши ҳақида “Қўқон-1912” жамоасига расман маълумот берилгани йўқ. “Навбаҳор” – “Қўқон-1912” учрашуви қайси стадионда бўлиши ҳақида расман маълумот олган заҳоти биз сиз азизларга хабар берамиз.

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Bunyodkor410
2OKMK410
3Nasaf48
4Dinamo48
5Buxoro46
6Andijon46
6Neftchi46
6Xorazm36
9Navbahor45
10Paxtakor43
11So'g'diyona43
12Qizilqum33
13Qo'qon-191243
14Surxon43
U-21 биринчилиги
#КлубЎО