Эртага Coca Cola суперлига старт олади. 1-турни Тошкентда ўтказамиз !

07.03.2019

Эртага, 8-март куни 2019-йилги мавсум старт олади. Coca Cola суперлига деб номланадиган чемпионат баҳсларини “Қизилқум” – “Андижон” учрашуви очиб беради.

“Қўқон-1912” жамоаси 1-тур учрашувини 10-март куни Наманганнинг “Навбаҳор” жамоасига қарши ўтказади. Бу учрашув ўтказиладиган стадион аввалига Фарғонадаги “Истиқлол” стадиони бўлиши ҳақида хабар берган эдик. Кеча “Навбаҳор” футбол клуби расмий сайти “водий дерби”си Тошкентда ўтказилиш ҳақида хабар чиқарди. Демак “Навбаҳор” мезбонлигида ўтадиган “Қўқон-1912” – “Навбаҳор” учрашуви , Тошкент шаҳридаги ТТЙМИ стадионида бўлиб ўтадиган бўлди. Учрашувнинг бошланиш вақти ҳам ўзгарган. Ўйин соат 15-00 да старт олади.
Барча мухлисларимизни жамоамизни қўллаб-қувватлашга чорлаб қоламиз !

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Bunyodkor410
2OKMK410
3Nasaf48
4Dinamo48
5Buxoro46
6Andijon46
6Neftchi46
6Xorazm36
9Navbahor45
10Paxtakor43
11So'g'diyona43
12Qizilqum33
13Qo'qon-191243
14Surxon43
U-21 биринчилиги
#КлубЎО