Ўзбекистон футболи
Жаҳон футболи
Фарғона футболи
FC Qo'qon

Создайте свою визитку
Кичик “дерби”да мағлуб бўлдик

09.03.2019

Ниҳоят футбол мухлислари интиқиб кутган онлар келди. 8 март куни Ўзбекистон чемпионати баҳсларига старт берилган эди. Эртага жамоамиз ҳам Coca Cola Суперлигасидаги иштрокини бошлайди. Маълумки, биринчи турни футболчиларимиз Наманганнинг “Навбаҳор” жамоасига қарши ўтказишади. Бугун эса ушбу жамоаларнинг ёшлари U-21 биринчилигида майдонга тушишди. Айрим сабабларга кўра, Қибрайда ўтказилган кичик “дерби” кутилганидек шиддатли ҳужумлар ва кескин курашлар остида ўтди.

11-дақиқада вакилларимизда яхши имконият вужудга келганди. Дилшод Самиков чап қанотдан кириб бориб жарима майдончасига узатган тўпини дарвозабон эгаллаб олди. 15-дақиқага бориб дарвозамизга пенальти белгиланди. Наманганликлар ушбу имкониятдан унумли фойданиб ҳисобни очишди. Шерзод Ҳамидов 15-дақиқада пенальтини аниқ амалга оширди. Ўтказиб юборилган голдан сўнг футболчиларимиз катта куч билан олдинга ташланишди. 33-дақиқада вакилларимиз жарима тўпи тепиш ҳуқуқига эга бўлишди. Бироқ кетма-кет берилган зарбалар самара келтирмади. Умуман олганда, танаффусга қадар футболчиларимиз ҳисобни ўзгартира олишмади.

Иккинчи бўлимни вакилларимиз анча фаол бошлашди. 50-дақиқада Умид Муҳаммадалиев рақиб посбонини хато қилишга мажбур қилди. Шериклари эса ўз вақтида ёрдамга етиб келишмади. 63-дақиқада яна ўша Муҳаммадалиевнинг зарбаси бироз кучсиз чиқди. Дарвозбон тўпни эгаллаб олди. 70-дақиқада кутилмаганда Милош Николич ҳимояда хатога йўл қўйди. Бироқ ундан рақибимиз фойдалана олмади. 74-дақиқада ҳисобни тенглаштириш учун қулай имкониятга эга бўлдик. Захирадан майдонга тушган Мубашшир Қосимов жуда яхши имкониятдан фойдалана олмади.

84-дақиқада наманганлик футболчи ўз дарвозасига гол киритиб қўйишига бир баҳя қолди.  86-дақиқага келиб майдонда бир киши кам бўлиб қолдик. Бугун ёшларимизни сардор сифатида бошлаб тушган Дилшод Баратовга иккинчи сариқ ва қизил карточка кўрсатилди.

Учрашувнинг қолган қисмида Раҳматжон Иноғомов шогирдлари ҳарчанд ўринишмасин, ҳисобни тенглаштира олишмади ва мавсумни мағлубият билан бошлашди.

 

U-21 биринчилиги

“Навбаҳор” – “Қўқон-1912” – 1:0 (1:0)

Ҳакамлар: Рустам Лутфуллин, Ҳасан Набиев, Далер Тиллаев, Аҳмаджон Эргашев

Назоратчи: Марат Исмоилов.

Комиссар:  Бахтиёр Маметов.

Гол: Шахзод Ҳамидов (15 пен)

“Навбаҳор”: 25. Мирзоҳид Маматхонов, 4. Миржалол Абдумуталов, 5. Содиқ Ортиқов, 7. Шукурулло Холдоралиев, 9. Шерзод Ғуломжонов, 10. Аюбхон Жўраев, 13. Шахрухмирзо Аҳмадалиев, 15. Шахзод Ҳамидов, 17. Комил Тожидинов (С), 18. Раҳим Шарипов, 19. Қодир Икромов

Захира: 1. Миржалолбек  Маматхонов, 2. Асад Лутфуллаев, 3. Омад Тоштемиров, 6. Исмоил Абдураимов, 8. Ҳусайн Эргашбоев, 11. Бобуршох Собиров, 14. Абдурасул Қаюмбоев.

“Қўқон-1912”: 12. Муҳаммадали Собиров, 7. Дилшод Баратов (С), 8. Жасур Ёқубов. 9. Рамз Исақов, 11. Тимур Ҳакимов, 14. Аюбхон Абдураҳимов, 19. Дилшод Самиқов, 55. Абдуллох Миркомилов, 79. Бекзод Каримов, 96. Умид Муҳаммадалиев, 97. Милош Николич.

Захира: 4. Охун Олимов, 17. Иброҳим Усмонов, 70. Мибашшир Қосимов, 78. Иброҳим Мухторов.

 

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Mash'al2856
2Buxoro2852
3QO'QON-19122846
4Sho'rtan2841
5Aral2838
6Xorazm2829
7Olimpik Mobiuz2824
8Do'stlik2817
U-21 биринчилиги
#КлубЎО